🇯🇵
Токио ҳокимияти давлат хизматчилари учун тўрт кунлик иш ҳафтасини жорий этишни режалаштирмоқдаБунга рекорд даражадаги паст туғилиш кўрсаткичи сабаб бўлган. CNN телеканалининг берган хабарига кўра, янги қоидалар келгуси йил апрель ойида кучга кириши мумкин.
Шунингдек, шаҳар маъмурияти болалари бошланғич мактабда ўқийдиган ота-оналарга маошларининг бир қисмидан воз кечиш эвазига уйга иш вақтидан эртароқ қайтиш ҳуқуқини беришни режалаштирмоқда.
Нашрда таъкидланишича, кўплаб социологлар Японияда туғилиш даражасининг тушиб кетишини меҳнат маданияти ва яшаш харажатлари ортиши билан боғламоқда.
👉
@tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!