Расмий муносабат
✅Ижтимоий тармоқ саҳифаларида номаълум шахс томонидан Тошкентдаги 71-мактаб ўқувчилари хавфсизлигига таҳдид қилинган хабарлар тарқалди.
Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади: Мирзо Улуғбек туманидаги 71-сонли умумтаълим мактабида таълим жараёнлари бошқарма томонидан тўлиқ назоратга олинган. Бугун мактабнинг биринчи ва иккинчи навбатидаги дарслар белгиланган жадвал асосида ўтказилди.
Юқоридаги аноним ёзилган хабар ўз исботини топмади. Мактаб маъмурияти, миллий гвардия, психолог-инспектор иштирокида ота-оналар ва ўқувчилар билан тушунтириш ишларини амалга ошириб, бу каби асоссиз хабарларга ишонмасликка ҳамда доимо ҳушёр бўлишга чақиришган.
@toshkundalik