Шавкат Мирзиёев мактаб қуришга ёрдам берган фермерга юксак давлат мукофоти беришини маълум қилди
Йиғилишда айтилишича, Бўка тумандаги «Навобод» маҳалласида 3,5 млрд сўмлик 2 қаватли мактаб биноси ҳомийлик ёрдамлари эвазига барпо этилган. Мактаб қурилишида «Азим Муҳаммад» фермер хўжалиги раиси Рўзибой Ғойибов катта ташаббус ва ҳомийлик кўрсатган.
Шавкат Мирзиёев ушбу фермерни юксак давлат мукофотларидан бири билан тақдирлашини маълум қилди.
«Фарзандларимизнинг таълими ва тарбиясига эътибор берган мана шундай тадбиркор ва фермерларга ўз номимдан миннатдорлик билдираман. Улар бефарқ одамлар эмас. Эртага уларнинг номи тарихда қолади. Рўзибой ака, яна бир бор катта раҳмат сизга. Сизга ўхшаган фидойи инсонлар билан кўришишдан хурсанд бўламан доим», — деди давлатимиз раҳбари.
@Talabalar_Talabi