Хоразм вилояти
МАВСУМИЙ ТАДБИРЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА
Суғориш жараёнида сувдан мақсадли фойдаланиш ва уни исроф бўлишининг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган тадбирлар орасида канал ва ариқларни бетонлаш ўз самарасини бермоқда.
Бу борада вилоят тизим ташкилотларида ҳам ишлар қизғин кетмоқда.
Хусусан, “Полвон-Ғозовот” ирригация тизими бошқармаси томонидан Хива туманидаги “Бирлашган” каналининг 200 метр қисмида бетонлаш, шунингдек, Урганч туманидаги “Дўстлик” каналини бетонлашга тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда.
Ушбу тадбирларга 2 та техника ва 20 нафар ишчи кучи жалб қилинган.
Шу билан бирга, сув ҳавзалари бўйида ёрдамчи хўжаликларни ривожлантириш мақсадида ташкилот томонидан паррандахоналар ташкил этилиб, у ерда ўрдак ва курка етиштириш йўлга қўйилган.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати