ОММАВИЙ САЙЁР ҚАБУЛ
Бугун Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев Жиззах вилояти Пахтакор туманида оммавий сайёр қабул ўтказди.
Тадбирда вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари З.Рўзиев, туман ҳокими А.Ашуров, кластерлар ва фермер хўжаликлари вакиллари, вилоят сув хўжалиги ташкилотлари раҳбарлари қатнашди.
А.Темур ҳудудидаги “Нормурод бобо хирмони” фермер хўжалиги раҳбари ҳудуддан ўтувчи лоток тармоғининг 40 донасини алмаштириш учун автокран ажратишни сўради. Мурожаат ижобий ҳал этилди, Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ раҳбарига автокран хизмати билан таъминлаш топшириғи берилди.
Оқбулоқ ҳудудидаги “Сангзор нур” фермер хўжалиги раҳбари ҳудуддаги ЮР-24-2 каналини тозалаш учун экскаватор ажратишни сўради. Ушбу мурожаат ҳам жойида ҳал бўлди.
А.Темур ҳудудидаги “Темур сара пахтаси”, Навбаҳор ҳудудидаги “Охунжон-С”, “Етти чаноқ пахтаси” фермер хўжаликлари вакилларининг мурожаатларига ҳам ечим топилди.
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати