КОМАДАГИ ИНСОННИНГ НАМОЗИ
#намоз
❓1370-CАВОЛ: Комага тушган инсон икки ёки уч йил кома ҳолатида бўлиб кейин ўзига келса, қолиб кетган намозлари нима бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимиз кўрсатмаларига кўра беш вақт ва ундан кам намоз вақтида беҳуш бўлиб, кейин ҳушига келган киши, шу муддатда қолиб кетган намозларини қазосини ўқийди. Агар беш вақтдан кўп намозлар вақти давомида тинимсиз беҳуш ҳолда бўлган бўлса, бу вақтда қолиб кетган намозлар қазосини ўқимайди, ундан соқит бўлади.
Саволда айтилгандек узоқ йил давомида комада ётган бўлса, ўзига келгандан кейин бу вақтдаги намозлар қазосини ўқиш лозим бўлмайди. “Ҳидоя” китобида бундай дейилган:
ومن أغمي عليه خمس صلوات أو دونها قضى وإن كان أكثر من ذلك لم يقضي
“Беш вақт ва ундан кам намоз давомида беҳуш бўлган бўлса, буларнинг қазосини ўқийди. Агар беш вақтдан кўп намоз давомида беҳуш бўлган бўлса, бу муддатдаги намозлар қазосини ўқимайди” Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
@diniysavollar
@TAZIYA_ELON