Сурхондарё Рейд 🚨


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


🇺🇿 "Сурхондарё Рейд" каналига хуш келибсиз!
🇷🇺Добро пожаловать на канал ''Сурхандарьинский рейд''
🇺🇿Фақат долзарб мавзулар.
🇷🇺Только актуальные темы.
📩 @SurxonReydSupportBot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#тарғибот

👮‍♀️ЙПХ ходимлари томонидан йўловчиларни хавфсиз ташиш ва йўлларда эҳтиёткорлик билан ҳаракатланиш тарғиб этилди.

Ишончли маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy


Ёки Узун тумани, “Оқостона” маҳалласида яшовчи фуқаро Г.Й. туман ИИБга қилган мурожаатида “Телеграм” мессенджери орқали “Alisher Usmonov aksiyasi” номли гуруҳга аъзо бўлиб қолганлигини, шундан сўнг ушбу гуруҳ админи “Saytiyeva Gulbahor Rustam qizi” номли профил эгаси билан ўзаро ёзишганлиги ва у акциядан 20.693.000 сўм ютиб олганлиги ва ушбу ютуқнинг 2 фоизи миқдорида, яъни 417.000 сўм пулни 9860 5615 рақамли пластик картасига тўлов қилса, ютуқни қўлга киритиши мумкинлиги маълум қилинганлигини, шундан сўнг у ушбу пластик картага бўлиб-бўлиб 3 маротаба жами 1.372.000 сўм пулни ўтказиб бериб, алданганлигини баён қилган.
Шунингдек, Узун тумани, “Наврўз” маҳалласида яшовчи фуқаро Х.И. мурожаатида 2025 йилнинг 4 январь куни ўзига тегишли бўлган абонент рақамига уланган “Телеграм” мессенджери орқали “Qonuniy halol treding” номли каналга обуначи бўлиб қолганлигини, ушбу канал админи томонидан унга “қисқа муддат ичида пулларингизни кўпайтириб берамиз” деган мазмунда хабар келиб тушганлигини, у ушбу хабарга ишониб “Абдуллоҳ Азизхонов Узб” номли профил эгаси томонидан тақдим этилган банк пластик картасига бўлиб-бўлиб, 9 маротаба жами 19.360.000 сўм пул ўтказиб бериб, алданганлигини баён қилган.
Бундан ташқари, Сариосиё тумани “Шохжаҳон” маҳалласида яшовчи фуқаро М.Н. ўз мурожаатида 2025 йилнинг 11 январь куни “OLX” сайтида “Валиев Адҳам” исмли шахс “Iphone-13 Pro” русумли телефон аппаратини 4,5 миллион сўмга сотиш учун қўйганлигини, ушбу телефон аппарати учун Валиев Адҳам исмли шахсга 4,5 миллион сўм пулни пластик карта орқали тўлаб берганлигини, аммо Валиев Адҳам уни алдаб кетганлигини баён қилган.

Юқорида қайд этилган фирибгарлик ҳолатлари юзасидан ҳудудий тегишлилиги бўйича Сариосиё ва Узун тумани ИИБ Тергов бўлинмалари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, натижасига кўра Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ишончли маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy


Қонун ҳимоячилари
КИБЕРЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ

Сурхондарё вилояти прокуратураси органлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Киберхавфсизлик тўғрисида”ги қонуни ва соҳага оид бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси алоҳида назоратга олинган. Хусусан, вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари Р.Намазов раислигида вилоят прокуратураси мажлислар залида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига рақамли далиллар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ҳамда “Киберхавфсизлик тўғрисида”ги қонунлар мазмун-моҳияти мавзусида ўқув-семинар машғулоти ўтказилди.
Тадбирда вилоят прокуратурасининг тегишли тармоқ ва бўлимлари ходимлари, туман (шаҳар) прокуратуралари, Департамент, ДХХ, Божхона ва ИИБ суриштирувчи ва терговчилари ҳамда ёш мутахассислар иштирок этди. Малакали ходимлар ва мутахассислар томонидан машғулот иштирокчиларига мавзу доирасида видеоматериаллар ёрдамида кенг тушунтиришлар берилиб, кибержиноятларни тергов қилиш тактикаси ва ўзига хос хусусиятлари бўйича тажриба алмашилди.
Мазкур йўналишда ИИБ органлари билан ҳамкорликда олиб борилган назорат тадбирларида аниқланган жиддий қонунбузилиши ҳолатлари бўйича айбдорларни аниқлаш ва жазо муқаррарлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда. Хусусан, Узун тумани “Боботоғ” маҳалласида яшовчи фуқаро Н.Э. туман ИИБга мурожаат қилиб, мурожаатида 2024 йилнинг 24 декабридан 28 декабрига қадар ўзига таниш бўлмаган 1997 йилда туғилган И.А. деб таништирган шахс томонидан ўзининг абонент рақамига тегишли бўлган телеграм аккаунтига “Табриклаймиз, акам, бизнинг шоумизда эҳсонга қўйган “Кобальт” автоулови сизга чиқиб турибди” деган мазмунда СМС хабарнома юбориб, унинг ишончига кириб, турмуш ўртоІи А.К. нинг 9860 ** 6244 рақамли “HUMO” пластик картасидан М.Х.нинг 5614 ** 2292 рақамли пластик картасига жами 30 миллион 77 минг сўм пулини ўтказиб олиб, фирибгарлик йўли билан ўзлаштирганлигини баён қилган.
Шу каби, Узун тумани “Янги куч” маҳалласида яшовчи фуқаро Б.Д. туман ИИБга мурожаат қилиб, мурожаатида 2024 йилнинг 6 декабрь куни ўзига таниш бўлмаган шахс томонидан абонент рақамига қўнғироқ қилиб, яшаш уйининг деразалари учун парда буюртма беришини ва пулини олдиндан ташлаб беришни айтганида, Б.Д. турмуш ўртоғи Н.Н.нинг номида бўлган 8600 ** ** 3807 рақамли пластик картасидан 7 миллион 100 минг сўм пулини ўтказиб бериб, алданганлигини баён қилган.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қашқадарёдан ўтаётган Сурхондарё ҳайдовчилари тошбўрон қилинмоқда.

Бу ҳақда Kun.uz га бундан жабрланган ҳайдовчилар маълум қиляпти.

Уларнинг айтишича, Қашқадарё йўлларидан ўтаётган давлат рақами белгиси «75» билан бошланадиган юк машиналарига тош билан ҳужум қилинмоқда. Транспортларининг ойналари синдириб ташланмоқда.

Бунга нима сабаб бўлаётгани ҳозирча номаълум. Тегишли масъул ташкилотлар ҳам бу борада муносабат билдиргани йўқ.

Ишончли маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy


⚠️ 🥷 🎃 🥷 ТЕЛЕГРАМДА МОШЕННИКЛАРНИНГ ЯНГИЧА КЎРИНИШИ ⚠️

Улар телеграмдан сизга МИБдан қарзингиз бор деб шу хабарни юборишмоқда.

Бу файлни ичида вирус бор. Тортиб кўрманг! Бўлмаса фирибгарлар телеграмингизга уланиб олишлари мумкин. Энг зўр йўли - уларни блокка тиқиб ташланг. Машкаларни жойи блокда!!

☝️Агар сизга охири 💻 APK билан тугайдиган файл папкалар келса очманг, унинг ичида вирус бўлади.

📲 Хабарни телеграм группаларга тарқатиб, барчани хабардор қилиб қўйинглар.

Ишончли маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#диққат

Машинадан чиқаётган овозга қараб қаерида муаммоси борлигини билиб олинг!

Ҳайдовчиларга юбориб қўямиз

Ишончли маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Тезкор #Тарқатамиз

👮‍♂Йўлларда қоидани бузганлик учун БАЛЛИ СИСТEМА ИШГА ТУШДИ!

☝️Энди қоидабузарлик баллари 1 йилда 12 баллдан ошса 1-3 йилгача Правадан маҳрум этиласиз.

Жарима балларини пул тўлаб ҳам ўчириб бўлмайди.


Ишончли маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ҳар қандай миллатни унинг миллий либосларию, миллий қадриятларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Хорижлик саййоҳларни Ўзбекистонга нима тортади, албатта ўзбек маданияти, миллий либосларию, бир неча минг йилларга бориб тақаладиган бой тариҳи. Ана шундай экан нега биз ўзга эллар маданиятига тақлид қилишимиз керак?. Қуйидаги видеода ҳақиқий ўзбекона маданиятимиз ўта гўзал тарзда ифодаланган бўлиб, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов айтганларидек:

“Қайга бормай бошда дўппим,
Ғоз юрарман гердайиб,
Олам узра донғи кетган
Ўзбекистон, ўзбегим!”

Ишончли маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Ана_холос
⚡️Тошкентда Cobalt’да уч эркак 20 ёшли қизни ўғирлаб кетди 😳

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 137-моддаси (одам ўғирлаш) ва 138-моддаси (ноқонуний равишда зўрлик ишлатиб озодликдан маҳрум қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ўғирлашда иштирок этган барча шахслар аниқланган ва қўлга олинган. Уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

"Мазкур ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи назорати остида. Тергов якунлангач, қонуний қарор қабул қилинади," - дейилади хабарда.

Ишончли маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Umra
#Videorolik

❗️Noqonuniy tarzda Umra ziyoratiga yuboradigan "Turfirma"larga aldanmang!


Ишончли маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бугун, 30 январь Ўзбекистон республикасининг Биринчи президенти Ислом Каримовнинг таваллуд куни.

Ислом Каримов 87 ёшни қарши олган бўлар эди...

Эслатиб ўтамиз, Ислом Каримов 1938 йилнинг 30 январь куни Самарқандда таваллуд топган, 2016 йилнинг 2 сентябрь куни Тошкентда вафот этган.

Ишончли маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#вазият

📍Сурхондарё вилоятида жойлашган “Дарбанд” мунтазам ЙПХ маскани жойлашган ҳудудда об-ҳаво шароити.❄️

Ишончли маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy


#жараён

🆘Юк ва йўловчи ташиш техникалари билан профилактик-рейд тадбирлари олиб борилди.

👮‍♀️Бугун ЙПХ ходимлари томонидан автомобил йўлларида юк ва йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ҳайдовчилар транспор воситаларини маст ҳолда, хужжатларсиз ва техник носоз ҳолатда бошқарганликлари аниқланиб, тегишли тартибда чоралар кўрилди.

Ишончли маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy


🔖 "Дарбанд"да ҳайдовчи ЙПХ ходимига пора бермоқчи бўлди.

🔹Жорий йилнинг 28 январь куни Сурхандарё вилояти ИИБ Шахсий хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамда Бойсун тумани прокуратурасининг иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлинмаси ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро Х.А. йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, маст ҳолда транспорт воситасини бошқарганлиги учун ўзига нисбатан расмийлаштирилган маъмурий баённома бўйича чора кўрмаслик ва автомашинасини жарима майдонидан чиқариб беришини сўраб, инспекторнинг бир неча бор огоҳлантиришига қарамай пора таклиф қилишда давом этган.
Ходимнинг билдиргисига асосан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.А Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Йўл патрул-хизмати батальони 4-сафарбарлик гуруҳи командирига 4 000 000 сўм (тўрт миллион) сўм миқдоридаги пулларни пора сифатида бераётган вақтида процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан, Департаментнинг Бойсун тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


КОРРУПЦИЯ ВА МИЛЛИЙ ТАРАҚҚИЁТ

Коррупция бир неча минг йиллик тарихга эга. Ёзма манбаларда коррупция ҳақида эрамиздан аввалги Шумер подшолиги даврида эслатиб ўтилади. Коррупция бизнинг кунларгача етиб келганлиги шундан далолат берадики, бошқа иллатлар каби, уни ҳам таг-туби билан йўқотиб бўлмайди.

Ишончли маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#профилактика

⚠️ Йўлларда инсонлар ҳаётини хавфга қўйиб ҳаракатланишдан ёки пиёда сифатида қоидабузарликдан тийилинг. Қоидаларга амал қилинг!

Ишончли маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❗️2025 йил 1 июндан бошлаб "Ҳайдовчилик гувоҳномаси, техпаспорт, суғурта ва ишончнома" ларни олиб юриш шарт эмас, яъни ёнингизда ID' картангиз бўлмаса ҳам!

Яқинларга ҳам юбориб қўйинг.

Ишончли маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy


#Тезкор
⚡️⚡️Ўзбекистонда 1 апрелдан газ нархи ҳам ошади

2025 йил 1 апрелдан бошлаб барча истеъмолчилар учун 1 кубометр газ нархи 1800 сўмгача, АГТШКлар учун 2500 сўмгача, иссиқлик электр станциялари учун 1800 сўмгача оширилади.

Ноябрдан февралгача давом этувчи иситиш мавсумида аҳолига етказиб бериладиган табиий газнинг бир кубометри нархи газ истеъмоли:
• 500 куб метргача бўлганда 650 сўмдан 1000 сўмгача ошади;
• 500 дан 2500 куб метргача бўлганда 1800 сўм;
• 2500 дан 5000 куб метргача 2100 сўм;
• 5 000 дан 10 000 куб метргача 2500 сўм;
• 10 минг куб метрдан юқори истеъмол учун эса 3 000 сўмдан бўлади.

2025 йил 1апрелдан март-октябрь ойларидаги истеъмол учун тарифлар:
• 100 куб метргача газ истеъмол қилинганда 650 сўмдан 1000 сўмгача ошади;
• 101 кубометрдан 2500 кубометргача 1800 сўм;
• 2500 дан 5000 минг кубометргача 2100 сўм;
5000 дан 10000 куб метргача 2500 сўм;
10 минг куб метрдан юқори бўлганда 3000 сўм этиб белгиланади.

Аҳоли учун суюлтирилган газ тарифи 1 кг учун 2000 сўмгача оширилади.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#профилактика

🆘 Термиз тумани ҳудудида 8 ёшли бола Дамас автомашинаси туртиб кетиши натижасида вафот этди.


Ҳодиса масъуллар томонидан болакай ўқиган мактабда бу каби ҳолатларни келгусида яна такрорланмаслиги учун кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди.

Ишончли маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy


#Диққат
❌🚬Электрон сигареталарни тўлиқ тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси қабул қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳужжатни учинчи ўқишда маъқуллади.

Лойиҳага кўра, электрон сигареталар ва улар учун мўлжалланган суюқликларни ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш, сотиш, импорт ва экспорт қилиш тақиқланади.

Шунингдек, уларни ноқонуний муомалага киритиш учун жавобгарлик белгиланмоқда.

Ишончли маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.