Sunnatilla Domla


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Мойбулоқ жомеъ масжиди имоми Устоз Суннатилла Домланинг Telegram каналлари!
Мақсадимиз - Соф Исломни ўрганиш. Ўзаро кенг бағирли бўлиш.
Мазҳабимиз - ҲАНАФИЙЛИК.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


✨Ramazon Suhbatlari✨ dan repost
Хулоса
Юқорида айтиб ўтганларимиздан маълум бўладики, ҳижома айрим нодонлар ўйлаганидек фойдасиз иш эмас. Балки у қадим замонлардан бери ҳақимлар ва табиблар томонидан тасдиқланган фойдали, тиббий амалиётдир. Бизларга ота-оналаримиздан ҳам меҳрибонроқ бўлган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларни бу ишга тарғиб қилиб, ўзлари ҳам амалда қўллаганларини ҳисобга олган ҳолда биз мусулмонлар бу манфаатли ишдан бебаҳра қолмаслигимиз керак. Кўплаб уламолар ҳижомани амалда қўллаб, унга суннат дея амал қилиб, бу борада китоблар таълиф этганлар. Биз мусулмонларга шунинг ўзи кифоядир.
Аллоҳ таоло ҳаммамизни фойдали ишларга муваффақ айласин!

Абу Муҳаммад тайёрлади

[1] Манба: «Лисонул араб».
[2] Бухорий ривояти, 5269-ҳадис.
[3] Бухорий (6583) ва Муслим (2205) ривояти.
[4] Ибн Можа ривояти.
[5] Бу изоҳ Ибн Қаййимнинг «Зодул маод» китобидан олинди.
[6] «Зодул маод», 674-бет.


✨Ramazon Suhbatlari✨ dan repost
Ҳижома қилиш вақти
Имом Термизий Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Сизлар ҳижома қиладиган кунларингизнинг энг яхшиси 17, 19 ва 21-кунлардир». (Бу ерда ҳижрий-қамарий ойларнинг кунлари назарда тутилган). Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ким ҳижома қилмоқчи бўлса, 17, 19 ва 21-кунларни танласин, бирортангизнинг қони ошиб уни ўлдириб қўймасин»[4]. (Яъни, агар бирортангизнинг қони суюлиб, меъёрдан ошиб кетса, қайси кунда бўлса ҳам ҳижома қилаверсин[5].) Ибн Можа Ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: «Оч қоринга(эрталабда) қилинган ҳижома фойдалироқдир. Унда шифо ва барака бор, ақл ва зеҳнни оширади. Аллоҳнинг баракаси билан пайшанба куни ҳижома қилинглар. Чоршанба, жума, шанба ва якшанба кунлари ҳижомадан сақланинглар. Душанба ва сешанба кунлари ҳижома қилинглар, у Аллоҳ Айюбни мусибатдан халос қилган кун, унга мусибатни чоршанба куни юборганди. Моҳов ва пес чоршанба куни ёки чоршанбага ўтар кечаси пайдо бўлади».
Имом Ибн Қаййим айтади: «Ҳадисларда айтилган мазкур 17, 19 ва 21-кунлар ойнинг иккинчи ярмига тўғри келмоқда ва бу табиблар иттифоқ қилган муддатга мувофиқдир. Бу кунлар ҳижома учун энг муносиб вақтга далолат қилади, холос. Агар киши қайсидир сабабга кўра баданидан қон олишга эҳтиёж сезса, қайси кунда бўлса ҳам ҳижома қилса бўлаверади»[6].


✨Ramazon Suhbatlari✨ dan repost
Ҳижоманинг фойдалари
Ҳижоманинг қадимда ҳам, ҳозирда ҳам жуда кўп хасталиклардан даволанишда сезиларли фойдаси тажрибада кўрилгани сир эмас. Қуйидаги хасталикларда ҳижома қилинганида Аллоҳ таолонинг изни билан фойдаси кўрилган: 1 – Қон айланиш аъзоларидаги хасталиклар. 2 – Қон босими ва юрак хасталиклари. 3 – Кўкрак оғриғи, нафас қисиши. 4 – Бош ва кўз оғриқлари. 5 – Бўйиндаги ва қорин бўшлиғидаги оғриқлар ҳамда мускуллардаги бод (ревматизм) касалликлари. 6 – Баъзи турдаги юрак, кўкрак хасталиклари ҳамда бўғинлардаги оғриқлар ва ҳоказо… Яна бир томони шундаки, баъзи ҳолатларда ҳижомага ташқаридан бошқа бирор дори-дармон қўшимча қилинмаган ҳолатда ҳам у бир ўзи фойда қилади ва оғриқни енгиллаштиради.
Ҳижоманинг фойдалари ҳақида кўпроқ маълумот олиш учун Ибн Қаййимнинг «Зодул маод» ҳамда Иброҳим Ҳозиймийнинг «Ал-ҳижомату аҳкомуҳа ва фавоидуҳа» номли китобларига мурожаат қилинг.


✨Ramazon Suhbatlari✨ dan repost
Ҳижоманинг фазилатлари
Саид ибн Жубайр раҳимаҳуллоҳ Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: «Шифо уч нарсада: асал ичиш, ҳижома қилиш ва ўт билан куйдиришда. Мен умматимни ўт билан куйдириб даволанишдан қайтараман»[2]. «Сахиҳи Бухорий» ва «Саҳиҳи Муслим»да қуйидаги ҳадис ҳам ривоят қилинади: «Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ҳажжом (қон олувчи) касби ҳақида сўралганида, у бундай деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳижома қилдирганлар. У зот соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳажжомлик қилган Абу Тойба исмли кишига икки соъ (ўртача 5 кг атрофида) таом беришга буюрдилар ва хўжайинларига унинг хирожидан бир оз камайтиришни тайинладилар. Кейин (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Даволанишингиз учун энг афзал нарса ҳижомадир», ёки: «Ҳижома даволарингизнинг энг муносибларидандир», дедилар». Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитганман: «Сизлар даволанадиган нарсаларнинг бирортасида яхшилик бўлса, албатта у ҳижомада, асал ичишда ва ўт билан куйдиришдадир. Аммо мен ўт билан куйдириб даволанишни хуш кўрмайман»[3].


✨Ramazon Suhbatlari✨ dan repost
#Мақола

Ҳижома

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман.
Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин. Одамзотга муаллим этиб юборилган Пайғамбаримиз ҳазрати Муҳаммадга, у зотнинг аҳли байтлари, саҳобалари ва тобеинларига Аллоҳнинг салавоту саломлари бўлсин!

Бу мақоламизда ҳижома (бадандан қон олиш), унинг маъноси, фазилати, фойдалари, қандай ва қайси кунларда қилиниши ҳақида сўз юритамиз ва мақоламизни кичик бир хулоса билан якунлаймиз.
«Ҳижома» «сўрмоқ» маъносидаги «ҳажм» сўзидан олинган. Бола она кўкрагини сўрса – эмса, араб тилида «ҳажамас сабийю уммаҳу», дейилади. Қон олувчи шахс қонни сўриб олиш йўли билан олса, у «ҳажжом» дейилади. Қон олиш касбига «ҳижома», қон олинадиган асбоб-ускунасига эса «миҳжам» дейилади[1].

Уламоларнинг ҳижомага берган таърифлари

Баъзи олимлар «ҳижома» деганда қонни бошнинг орқа томонидан сўриб оладиган ускуна орқали чиқариб олишнигина назарда тутади.
Зурқоний эса: «Ҳижома фақатгина бошнинг орқасидан қон олишга хос эмас, балки баданнинг бошқа ўринларидан ҳам ҳижома қилиш мумкин», яъни бузилган қонни ҳижома йўли билан чиқариб ташлаш мумкин, деган. Хаттобий ҳам шу фикрни қўллаб-қувватлаган.

Хулоса қилганда, сўриб олишга мосланган (хоҳ қадимий, хоҳ замонавий) асбоб-ускуна билан бузилган қонни танадан чиқариб ташлаш ҳижома дейилади.
Ҳижома қадимдан маълум ва машҳурдир. Қадимги хитойликлар, бобилликлар ва фиръавнлар даврида ҳам ҳижома амалда бўлган. Улардан қолган осори атиқаларда айрим касалларни ҳижома йўли билан даволашaётганини тасвирловчи суратлар бунга далолат қилади.
Қадимгилар бу ишда тилла ва кумушдан ясалган косалар ва ҳўкиз шохларидан фойдаланишган. Улар бу шохларни беморнинг жасадидан қон чиқармоқчи бўлган ўринга қўйиб, унинг ичидаги ҳавони шохнинг уч қисмидаги кичик тешикча орқали сўриб чиқариб, шохнинг ичини ҳаводан холи қилиб қўйганлар. Бу ишда шиша коса (банка)лардан ҳам фойдаланса бўлади. Бир бўлак пахта ёки шу каби бирор нарсани коса ичида ёндириб, уни ҳаводан холи қилиб, беморнинг баданидан қон олмоқчи бўлган ўринга қўйилади, уни қўйишдан аввал мазкур ўрин устара, лезвия каби бирон ўткир тиғли нарса билан тилинади.


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

НАМОЗ ВАҚТЛАРИ

1 - Февралдан 10 - гача

БОМДОД: 06:18 дан 07:30 гача.

ПЕШИН: 12:49 дан 16:00 гача.

АСР: 16:20 дан 17:45 гача.

ШОМ: 18:05 дан 19:00 гача.

ХУФТОН: 19:20 дан 06:00 гача.

🌹❁✿❁•┈•┈•┈•

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

🌹🌹🌹

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

https://t.me/Sunnatilla_Domla


Аллоҳ таоло барча савдогар ва тадбиркорларимизга ҳалол касб-кори билан юртимизнинг фаровонлигига ҳисса қўшиш ва икки дунё саодатига эришиш бахтини насиб қилсин! Омин!


Қарз олиш ҳам ўзини хавфга солишнинг бир кўриниши экани ҳақида Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай деганлар:
"لَا تُخِيفُوا أَنْفُسَكُمْ بَعْدَ أَمْنِهَا" قَالُوا: وَمَا ذَاكَ يَا رَسُولَ اللَّهِ؟ قَالَ: "الدَّيْنُ"
яъни: “Омонликда бўлган жонларингни хавфга солманглар” – дедилар. “У нимадир, ё Расулуллоҳ?” – дейилди. У Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қарздорлик”, – дедилар (Имом Аҳмад ривоятлари).


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
مَنْ لَمْ يُبَالِ مِنْ أَيْنَ اِكْتَسَبَ الْمَالَ لَمْ يُبَالِ اللهُ مِنْ أَيْنَ أَدْخَلَهُ النَّارَ
яъни: “Кимки қаердан мол топаётганига эътибор қилмаса, Аллоҳ ҳам уни дўзахга қайси жойдан киритишига парво қилмайди”, дея инсонларни ҳалол ризқ талаб қилишга, бировнинг ҳаққидан ҳазар қилишга чақирганлар.


وَالَّذِي نَفسُ محمد بِيَدِهِ إِنَّ العَبدَ لَيقْذِفُ بِلُقمَةِ الحَرَامِ فيِ جَوفِهِ فَلَا يُقبَلُ مِنهُ عَمَلُ أَربَعِينَ يَومًا
яъни: “Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, банда қорнига битта ҳаром луқмани ташлаши билан қирқ кунлик амали қабул бўлмайди” (Имом Табароний ривояти).


Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
مَنِ ابْتاعَ طَعامًا فلا يَبِعْهُ حتَّى يَسْتَوْفِيَهُ
Яъни: “Ким таом сотиб олса, бас уни қўлига олмай туриб сотмасин”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).
Буюк аллома бобомиз Имом Сарахсий айтадилар: “Савдо молини қўлга олиб, ўзиники қилмай туриб, сотувчига ҳам бошқасига ҳам уни сотиш жоиз бўлмайди” (“Мабсут” китоби).


Пайғамбаримиз алайҳиссалом:
مَنِ احْتَكَرَ فَهو خاطِئٌ
яъни: “Ким эҳтикор қилса, ўша хатокордир”, деганлар (Имом Муслим ривояти).
Бошқа ҳадисларида:
الْجَالِبُ مَرْزُوقٌ وَالْمُحْتَكِرُ مَلْعُونٌ
яъни: “Жалб қилувчи – ризқи мўл, эҳтикор қилувчи – Аллоҳнинг раҳматидан узоқдир” (Имом Ибн Можа ва Имом Доримий ривояти).
Ҳадисдаги “жалб қилувчи”дан мурод – бошқа юртдан ўз юртига керакли молларни олиб келувчи тадбиркор назарда тутилади.
Демак, бундай кишининг ризқи мўл бўлади. “Эҳтикор қилувчи” эса – ўз юрти бозоридаги озуқа молларини сотиб олиб, тақчил бўлишига ва охир оқибат нархининг сунъий равишда ошиши ва одамлар зарар кўришига сабаб бўлади.


Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:
اَلْمُسْلِمُ أَخُو المسلِمِ وَلاَ يَحِلُّ لِمُسْلِمٍ بَاعَ مِنْ أَخِيْهِ بَيْعًا فِيْهِ عَيْبٌ إلاَّ بَيَّنَهُ لَهُ
яъни: “Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. (Шундай экан) у айби бор нарсасини биродарига (билдирмай) сотиши ҳалол эмас, фақатгина айбини айтиб сотиши дуруст” (Имом Ҳоким ривояти).


Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:
رَحِمَ اللَّهُ رَجُلاً سَمْحًا، إِذا بَاعَ، وإِذا اشْتَرَى، وَإِذا اقْتَضَى
яъни: “Сотганда ҳам, олганда ҳам, ҳаққини талаб қилган вақтда ҳам бағрикенг бўлган кишига Аллоҳ таоло раҳм қилсин!” (Имом Бухорий ривоятлари).


Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам савдогар ва тадбиркорларни огоҳлантириб, бундай деганлар:
مَنْ اقْتَطَعَ مَالَ امْرِئٍ مُسْلِمٍ بِغَيْرِ حَقٍّ لَقِيَ اللهَ وَهُوَ عَلَيْهِ غَضْبَانُ
яъни: “Ким бир мусулмон кишининг молини ноҳақ олса, Аллоҳ таолога Унинг ғазабига гирифтор бўлган ҳолида йўлиқади”
(Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).


Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
التَّاجِرُ الصَّدُوقُ الْأَمِيْنُ مَعَ النَّبِيِّيْنَ وَالصِّدِّيقِينَ وَالشُّهَدَاءِ
яъни: “Ростгўй, омонатдор савдогар (жаннатда) набийлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан биргадир”, деб марҳамат қилганлар” (Имом Термизий ривояти).


MOYBULOQ JOME MASJIDI GURUHIGA XUSH KELIBSIZ!!!! dan repost
ТАСБЕҲ НАМОЗИНИ ҲЕЧ ЎҚИГАНМИСИЗ

Тасбеҳ намозида сано ўқилганидан кейин 15 бор «Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар»ни ўқилади.

Сўнг Фотиҳа ва зам сураси ўқилади. Рукуъга кетишдан аввал 10 бор «Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» ўқилади. Рукуъда 3 бор одатда айтиладиган тасбеҳ айтилгач, 10 бор «Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар»ни айтилади.

Сўнг рукуъдан қавмага қайтилади, “Роббаналакал ҳамд”ни айтганидан кейин саждага кетишдан аввал 10 бор «Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар»ни айтилади.

Сўнг саждага борилиб, сажданинг одатда айтиладиган тасбеҳини уч бор айтгандан кейин 10 бор «Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» айтилади. Биринчи саждадан бошни кўтариб, жалсага ўтирилади ва жалсада 10 бор «Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» айтилинади.

Иккинчи бор саждага кетилади, яна сажданинг одатда айтиладиган тасбеҳини уч бор айтгандан кейин 10 бор «Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» айтилинади.

Шу билан 75та тасбиҳ айтилган бўлади. Иккинчи ракъатга турганда ҳам учинчи ва тўртинчи ракъатларга турганда ҳам Фотиҳа сурасини бошлашдан аввал 15тадан «Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар»ни айтилади ва қолганини юқорида зикр қилинганидек давом этирилаверади.

Шу билан 4 ракъат тугайди.
кейин дуо қилади.
Қачон хоҳласа ўқиши мумкин...

Аллоҳ даргоҳида қабул қилсин.

Хурсандман, анчадан буён бу намоз ҳақида ҳеч ким сурамаганди.

Бу намозни хафтада бир, имкон бўлмаса бир ойда бир, бўлмаса бир йилда бир, буни ҳам имкони бўлмаса умрида бир ўқиш лозим.

Аллоҳим осон қилсин...

🌹🌹🌹

Яқинларингизга ҳам улашинг!

🌺🌺🌺

https://t.me/Sunnatilla_Domla


Din ishlari bo‘yicha qo‘mita dan repost
⚡️RASMIY XABARNOMA

🔰 O‘zbekiston Respublikasi Oliy sudi tomonidan internet jahon tarmog‘idagi diniy ekstremistik, terroristik va aqidaparastlik g‘oyalari bilan yo‘g‘rilgan deb topilgan hamda Respublika hududiga olib kirish, tayyorlash, saqlash, tarqatish va namoyish etilishi taqiqlangan manba va kontentlar (materiallar) ro'yxati

📆 2025-yil 8-yanvar holatiga ko‘ra


❗️Hurmatli fuqarolar!

Qadrli ota-onalar va yoshlar!


📌 Diniy aqidaparastlik, ekstremizm va terrorizm tuzog‘iga tushib qolishdan doimo saqlaning. Ular hayotingiz va orzularingizni barbod qilishiga aslo yo‘l qo‘ymang.

❌ Sud tomonidan taqiqlangan internet manbalardan yiroq bo‘ling.

🌐 Din ishlari boʻyicha qoʻmita
Axborot xizmati

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter





20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.