Носиржон Тошматовнинг
"ЯПОНЛАР НИМА ДЕЙДИ?" Номли таржима сузлари
* Агар муаммони ҳал қилиб бўлса, у ҳақда қайғуриш шарт эмас.
Агар ҳал қилиб бўлмаса, қайғуришга на ҳожат?
* Новданинг сувратини чизмоқчи бўлсанг, шамолнинг нафасини ҳис қил.
* Бировдан шубҳаланадиган бўлсанг, уни етти марта синаб кўр.
* Ҳаддан зиёд ҳақгўйлик тентаклик билан чегараланади.
* Кулги янграган уйни бахт тарк этмайди.
* Рақибидан ярим соат бардошли бўлганга ғалаба насиб қилади.
* Барг чўкиб, тош сузадиган пайтлар ҳам бўлади.
* Табассумли чеҳрани нишонга олмайдилар.
* Совуган чой ёки совуган гуручга чидаш мумкин. Аммо, совуқ нигоҳ ва совуқ мижозга термулиш азоб.
* Ўн ёшда – доно, йигирмада – даҳо, ўттиздан кейин... оддий одам.
* Ўйланиб – ҳал қил, ҳал қилдингми, ўйланма!
* Сўраш – бир паллалик ҳижолатпазлик, билмаслик – бир умрлик ҳижолатпазлик.
* Бежирим пиёла ҳеч қачон нўноқ кулолнинг қўлидан чиқмайди.
* Озгина эгилишдан чўчима, юзтубан йиқилмайсан.
* Чўнг дарёлар шовқин солмай оқади.
* Саёҳатга дилинг тортиб йўлга чиқсанг, минг чақирим ҳам сен учун бир қадам.