Рўза тутиш нафақат руҳий тарбия, балки жисмоний саломатлик учун ҳам жуда фойдали. Қуйида рўза тутиш жараёнида ҳужайраларингизда рўй берадиган муҳим ўзгаришларни санаб ўтамиз.
🔠 Автофагия фаоллашади – Ҳужайралар эски ва шикастланган қисмларини йўқ қилиб, янги, соғлом тўқималар ҳосил қилади. Бу қаришни секинлаштириш ва хасталикларнинг олдини олишда ёрдам беради.
🔠 Инсулинга сезувчанлик ошади – Қондаги шакар миқдори мувозанатлашиб, диабет хавфи камаяди.
🔠 Юрак ва мия саломатлиги яхшиланади – Қон айланиши яхшиланиб, юрак-қон томир касалликлари хавфи пасаяди. Шу билан бирга, рўза мия ҳужайраларини ҳимоя қилиб, хотира ва диққатни оширади.
🔠 Янги ҳужайраларнинг ўсиши тезлашади – Гормонлар фаолияти яхшиланиб, тери ва мушак тўқималари тикланади.
🔠 Илтиҳоб (воспаление) ва оксидатив стресс камаяди – Иммун тизими мустаҳкамланиб, организм инфекцияларга қарши самаралироқ кураша бошлайди.
Рўза тутганда ҳужайраларингиз ўзини ўзи "тозалайди" ва организмингиз қайта тикланади.
🌿 @SoglomHayot – Соғлом ҳаёт сари тўғри қадам!