Ассалому алайкум хурматли фуқаролар!!! Қиш мавсуми яқинлашиб келиши билан кўчаларда туман қалин тушмоқда. Шу сабабли хох пиёда хох автомашинада юришингиздан қатъий назар хушёрликни йўқотманг. Бундан ташқари кўчаларда автомашиналарини қолдириб кетаётган фуқаролардан хам илтимос қиламиз эринмасдан автомашинангизни уйга олиб кириб қўйинг. Фарзандларни тунда кўчада бемақсад юришларига йўл қўйманг. Кўчаларда перотехника воситаларидан фойдаланиб келаётган ёшлар кўпаймоқда. уни қаердан олаётганлиги хақида сўраб уларни назоратга олинг. Уйда ёки савдо дўконида перотехника воситаларини сотаётган шахслар хақида айтсангиз чораси кўрилади ва шахсингиз сир сақланиши кафолатланади. Қиш мавсумини беталофат ўтказишга кўмаклашинг Мурожаатлар учун +99893-942-01-02