Асанов. Форматдан ташқарида dan repost
Чўчқа гўшти! XXI асрда. Бутун инсоният хилма-хиллашиб, маданиятлар қоришиб кетган пайтда шунақа майда нарсаларга осилиб, арзимаган нарсадан одамларни ва бутун бошли халқларни, маданиятларни ёмонотлиқ қилиб, адоват ёйиш пасткашлик ва савиясизлик бўлмай нима? Ҳай динингга, гастрономик мойилликларингга, гигиенангга тўғри келмас. Биров сени мажбурлаб едиряптими? Ҳай ғалати, ёқтирмайман, тушунмайман десангам майли, хейт қилиш, худди бир улкан ёвузликдай тақдим этиш, минглаб одамни провокация қилиш нима керак?
Яқиндагина ёзгандим, танқиддан иронияга ўтиб кетишим сабаби ва ҳукуматда, жамиятда, ўзимда бўлган ўзгаришлар ҳақида. Мана бу ҳам бир мисол бўлди. Жамиятда аҳвол бунақа, халқнинг бунақа дарди бор деб турганингда шу халқ, шу жамият вакиллари чўчқа гўшти еганинг учун сазойи қилиб, ажратиб қўйса, хейт қилса, таҳдид қилса, унда нима деб ўйлайсан, нима қиласан?
Мен мана бунақа ўйлаганман: биздаги асосий муаммо савия бўлиб турибди. Ҳали савия "войдод, бу чўчқа гўшти еб қўйипти/мини юбка кийиб қўйибди, энди нима бўлади?!" бўлиб ётган бир пайтда қуруқ ижтимоий танқид манзилига етиб бормайди, конструктив бўлмайди ва сен кўзлаган натижани бермайди. Савияни ўстириш, таълимни яхшилаш, китоб ўқитиш, бағрикенглик ва тоқатни ривожлантириш долзарброқ масалалар, узоқ истиқболда ҳам яхшироқ натижаларга олиб келади.