Темир йўл инфратузилмасининг ривожланиши – иқтисодий тараққиётнинг стратегик йўналиши
👍@Shoshilinchuz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда ички темир йўл инфратузилмаси жадал ривожланмоқда. Ўтган йиллари 2400 км янги темир йўл қурилиб, 3800 км йўллар модернизация ва реконструкция қилинди. Ҳозирда эксплуатацион темир йўл тармоғи 4840 кмни ташкил этади, унинг 40 фоизи электрлаштирилган қилинган. Бу ички қатновларни тезлаштириб, транспорт харажатларини камайтиришга хизмат қилмоқда.
Шунингдек, турли ҳудудлар ўртасида қулай йўллар пайдо бўлиши мамлакатни халқаро транзит тўловларидан озод қилиш имкониятини яратди. Сўнгги икки йилда темир йўл орқали 20 минг нафардан зиёд йўловчи ва
200 минг тоннадан ортиқ юк ташилди.
Ўзбекистоннинг денгизга тўғридан-тўғри чиқиш имконияти йўқлиги сабабли, халқаро транспорт йўллари қурилиши стратегик аҳамиятга эга. Шу мақсадда, “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли қурилишига старт берилди. Лойиҳа амалга ошса, ҳар йили 15 млн тонна юк ташиш имконияти яратилади. Мазкур йўл Хитой, Марказий Осиё, Яқин Шарқ ва Европани боғлайди.
Шунингдек, келажакда амалга оширилиши режалаштирилган Термиз – Мозори Шариф – Қобул – Пешовар темир йўли лойиҳаси ҳам муҳим аҳамиятга эга. Лойиҳанинг муваффақиятли амалга оширилиши Ўзбекистоннинг Жанубий Осиёга чиқиш имкониятларини кенгайтиради. Халқаро трансминтақавий темир-йўллари тадбиркорларимизга товарларни жаҳон бозорларига олиб чиқиш учун янги имкониятларни беради
👍@Shoshilinchuz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !