«Кундалик-2025» дан: 30.01.2025.
Тошкент.
Кеча эрталаб ёққан енгил қордан кечга бориб асар ҳам қолмади. Ҳавони тушуниб бўлмайди, на совуққа ўхшайди, на иссиққа. Кафеда тушликка чиққанимизда бизга токка уланган печни яқин қўйишди. Ичкари зах эди шекилли, шунга қарамай кўчада жемперда чиққандим. Дўстимга шаҳардаги йўл юзидаги чинорларнинг барчасини бошини кесишганига эътибор қаратдим. Кесилмай қолган айримларида қуш инлари бор эди. Қушлар баланд дарахтларда ин қуради. Аммо бизни каллаварамлар ҳамма нарсада бўлгани каби баландликдан доим қўрқади. Шаҳардан қушларни кетиб қолганини сабабларидан бири эҳтимол дарахткесарларнинг миясига келган аҳмоқона кесиш услублари билан боғлиқмикан?! Москвада 2024 йилда ёзган «Феврал қушлари» номли эссемда мен бу ҳақда мулоҳаза юритганимни хотирлайман. Тошкентнинг экологик табиатини нафақат, кўлларни қуритиш, дарахтларни оммавий кесиш, бўшаган ҳудудларни бетон уйларга тўлдиришдек узоқни ўйланмаган лойиҳалар билан барбод қилишмоқда, балки, иссиқлик энергиясини мамлакатнинг гази бўла туриб, кўмир саноатига ўтказиш орқали ҳам йўқ қилишмоқда. Балки экологияни бузилишига дарахткесарларни олдга чиқариб, кўмир саноатининг шаҳар атмосферасига кўрсатаётган даҳшатли зарарини яширишмоқчидир. Аммо биз бу манфур ҳаводан нафас олаяпмиз, ифлос ҳаводан заҳар ютиб, Худо бир марта берган умримизни энг муҳим сонияларини қисқартиришга рози бўлаяпмиз. Яшаш ҳуқуқимизни поймол қилаётганларларнинг тўймас нафси ҳакалаклари учун ҳаётимизни энг қадрли сонияларини бой бераяпмиз. Мен рози эмасман! Шаҳарда миллионлаб дарахтлар экилишини истайман. Шаҳарда табиий ва сунъий кўллар кўп бўлишини истайман. Камроқ махсус иқтисодий зоналар қуриш, камроқ бетон уйлар барпо этиш керак. Тоза ҳаво қолсин болаларга, яшил дунё қолсин. Соғлом одамлар кўпроқ соғлом тафаккур юритади. Соғлом одамлар кўпроқ китоб ўқий олади. Бу туйғуларни менга бахш этган китоблар бор. Инчунун, шу кунларда журналистлар К.Провост, М. Кеннардларнинг «Сукут инқилоби» деган китобни қайта ўқияпман, уни таҳрири билан бандман. Бу дунёнинг кирдикорларини яхшироқ тушунтирадиган китоб! Янги йилдан кейин менга қаттиқ таъсир қилган иккинчи нобадиий асар Энн Апплебаумнинг «Автократия, бирлашма: дунёни бошқаришни хоҳлайдиган диктаторлар» деб номланадиган Пулитцер мукофоти билан тақдирланган китоби бўлди. «Сукут инқилоби» ва бу китоб ҳақида «Тафаккур» журналига Шерзод Комил Халил мутолаа қилади номли рукнда мақола ёзиб беришимни кеча журнални бир ходимига айтдим. - Ёзинг, - деди у, бадиий ва нобадиий китоблар ҳақида ёзаман. Охирги ўқиган бир неча китоблар ҳақида ёзмоқчиман...
Тонг отаяпти, уйқу ўчди. Бомдоддан сўнг юришга чиқишим керак. Кейин кофе ичиш, ёзув столида бир соатлик ижодий иш устида ўтириш, сўнг ишга жўнаш керак. Бугун бир қиз бирровга «Ўлим лабиринти» китобига дасхат олишга келар экан. Ишлашга жуда чанқоқман. Яратган ёрлақасин...
@Sherzodkomilkhalil