Умримиз сарҳадидан бир давон ошдик. Эртадан кундалигимиз саҳифаларига 2025 дея вақт белгилаймиз.
Янги йилга ўзимизча режалар қиламиз. Кимдир тўй қилмоқчи, кимдир сафарга шайланмоқда, яна кимдир бошқа эзгу ишларни ният қилиб турибди.
Мақсад қўйиб яшаган инсоннинг бировлар билан иши бўлмайди. Яхши орзулар, буюк ниятлар билан бошланаётган йил барчамиз учун хайрли, барокатли келсин.
Бу фоний дунёда уч неъмат бор-ки, шу учаласини қўлга киритган одам ўзини саодатли санашга ҳақлидир. Булар: Қалбда иймоннинг саломат бўлиши, тананинг соғломлиги, кўнгилнинг ва юртнинг тинч-хотиржамлиги.
Бугун сизга мана шу учта улуғ бахтни тилайман. Иймонингиз саломат, танангиз соғ, кўнглингиз ва юртимиз тинч-хотиржам бўлсин!
Яхши тонгларда ўзоқ йиллар "Ассалому алайкум", - дея дийдорлашиб турайлик.
Йил давомида биз билан бирга бўлганлигингиз учун ташаккур, азизларим!
Байрам муборак бўлсин!