"ҚИЁМАТ КУНИ АЛЛОҲНИНГ ЮЗИГА ҚАРАЙ ОЛМАЙДИГАН КИШИ!"
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: _"Аллоҳ таоло қиёмат куни уч кишига гапирмайди, қарамайди ва покламайди: чўлда суви бўла туриб йўловчиларга бермайдиган киши; Асрдан кейин савдо молини Аллоҳ номига ундай-бундай деб қасам ичиб сотади. Харидорни ишонтиради, харидор унинг сўзларига лаққа ишонади. У бундан бошқа ишларда ҳам (шундай қилади). (Учинчиси) Имомга фақат мол-дунёга эришиш учун байъат қиладиган киши. Агар берса (аҳдига) вафо қилади, бермай қўйса вафо қилмайди", дедилар
Бошқа ривоятда: *"Бири савдо моли устида унинг бераётганидан кўпроқ берганман, деб ёлғон қасам ичган киши. Бири бир мусулмон кишининг мол-мулкидан уриб қолиш учун асрдан кейин ёлғон қасам ичган киши. Ортиқча суви бўла туриб бермаган киши. Аллоҳ унга: “Ўзинг қилмаган нарсани бермаганингдек, Мен ҳам бугун сенга фазлимдан бермайман”, дейди”_, дейилган _(Имом Муслим ва Бухорий ривояти)._
Абу Зарр розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: "Уч киши борки, қиёмат куни Аллоҳ таоло улар билан на сўзлашади, на назар солади, на гуноҳларини енгил қилади, улар учун қаттиқ азоб бордир!*" дея буни уч бора такрорладилар. Шунда мен сўрадим:
- Эй Аллоҳнинг Расули! Ундай бўлса, улар улкан зарар ва азобга дучор бўлибдилар. Улар ким?
_- Либосини кибр билан ерларга судраб юрадиган, қилган яхшилигини миннат қиладиган, молини ёлғон ташвиқотлар билан одамларга таништирадиган кишилар! - дедилар ул зот. (Имом Муслим ва Абу Довуд ривояти).
Абу Ҳурайра розиялллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: *"Уч киши борки, Аллоҳ қиёмат куни уларга гапирмайди, покламайди ва назар ҳам солмайди. Улар учун аламли азоб бор: зинокор чол, каззоб подшоҳ ва кибрли камбағал",_ дедилар _(Имом Муслим ривояти)._
Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Уч киши борки, қиёмат куни Аллоҳ таоло уларга назар солмайди: Ота-онасининг ҳақларига риоя қилмаган киши, ўзини эркакларга ўхшатган аёл ва ёмон ишларда воситачилик қилган киши"*, дея марҳамат қиладилар.
"Обидлар йўли" китобидан.
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 https://t.me/Shayx_Hazrat/37277