Чақимчилик – олов, уни қабул қилиш – уят, тақвонинг камлиги ёки тамаънинг кучлилиги чақимчиликнинг манбаидир.
Изоҳ. Чақимчиликнинг оловга ўхшатилиши бежиз эмас. «Масад» сурасининг тафсирида айтилади: «Абу Лаҳабнинг хотини Умми Жамил доимо кишиларни Пайғамбар алайҳиссаломга қарши гиж-гижлаб, уларнинг ўртасида адоват ўтини ёқиб юргани сабабли Қуръон уни «ўтин орқалаган» деб сифатлади ва дўзахга ҳам эри билан бирга худди ўша ҳолида кириши ҳақида хабар берди». Шунинг учун Пайғамбар алайҳиссалом: «Чақимчи жаннатга кирмайди» – деганлар (Муттафақун алайҳ). Яна бир ҳадисларида: «Сизларнинг энг ёмонингиз ким, айтайми? дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам. «Айтинг, эй Оллоҳнинг расули», – дейишди. «Чақимчилик қилиб биродарларнинг ўртасини бузадиганлар, бегуноҳ кишилардан бир айб қидирадиганлардир» – дедилар (Имом Аҳмад ривояти).
Чақимчига қулоқ тутиб, унинг гапини қабул қилиш бугун одатга айлангани учун бу ишнинг нақадар уят, инсоний ор-номусни топтайдиган амал эканини ҳис қилмаймиз. Оллоҳдан қўрққан киши чақимчилик қилмайди ва чақимчини тингламайди. Чақимчилик қилаётган киши кимгадир яхши кўринмоқ ё шунга ўхшаш шахсий манфаатлар тамаъсида ҳаракат қилади.
Айтилишича, бир киши етти саволига жавоб топиш учун ҳаким бир зот изидан юриб, етти юз фарсах масофа йўл босди. Ул зотнинг олдига келгач: «Мени Оллоҳ таолонинг сизга берган илми ҳузурингизга етаклади. Айтингчи, осмондан ҳам оғирроқ нарса борми? Ердан кенгроқ нарса нима у? Тошдан қаттиқ нарса-чи? Оловдан иссиқ нарса нима? Замҳарир қаҳратондан ҳам совуқроқ нима у? Нима у денгиздан ҳам чуқур? Етимдан ҳам хорроқ ким?» дея саволларга кўмиб ташлади.
Донишманд унинг саволларига шундай жавоб берди: «Айбсиз кишига қилинган бўҳтон осмонлардан оғирдир; ҳақиқат ердан кенгдир; қаноатли қалб денгиздан чуқурдир; ҳирс ва ҳасад оловдан иссиқдир; муваффақиятсизликка учраганингда яқинларингга муҳтож бўлишинг қаҳратон совуқдан ҳам совуқроқдир; кофирнинг қалби тошдан ҳам қаттиқдир; чақимчининг чақимчилиги очилар экан, у етимдан ҳам хорроқдир».
“Унвонул баён”дан.
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 https://t.me/Shayx_Hazrat/37277