“Ҳуқуқшунос ошхонаси” энди “Дастурхон ТВ”да
Ҳамкорликда фаолият олиб борувчи телеканаллар сони яна биттага кўпайди.
Бугун Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази ва “Дастурхон ТВ” телеканали ўртасида ҳуқуқий материалларни тарқатиш, аҳоли ўртасида ҳуқуқий саводхонликни ошириш мақсадида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Мулоқот давомида халқчил ҳуқуқий материаллар тайёрлаш уларни кенг оммага тарқатишда телеканални жалб қилиш борасида сўз борди.
Қонунчилик ҳужжатлари мазмун-моҳиятини очиб беришга қаратилган кўрсатувлар таёрлаш бўйича фикр алмашилди.
Қайд этиш керак, Медиа марказ томонидан тайёрланиб, тақдим этиб келинаётган “Ҳуқуқшунос ошхонаси” лойиҳаси аҳоли учун муҳим ижтимоий-ҳуқуқий саволларга юристлардан жавоб олиш имконини бермоқда. Ўзаро ҳамкорликда "Дастурхон ТВ" телеканалида "Ҳуқуқшунос ошхонаси" кўрсатувини суратга олишни бошлашга келишиб олинди.
Олдинда режалар кўп...