Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ давлат органларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, юртимизда суд-ҳуқуқ тизимини ривожлантириш, соҳада ислоҳотларни чуқурлаштириш, жамиятда қонунийликни таъминлаш, адолатни қарор топтириш орқали инсон қадр-қимматини улуғлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қўшган муносиб ҳиссаси, юқори малакали кадрларни тайёрлаш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш борасидаги ибратли фаолияти, ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаол иштироки ҳамда
таваллудининг 90 йиллиги муносабати билан Судьялар ассоциацияси раиси
Убайдулла Мингбоевга
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони
берилди. Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси профессор-ўқитувчилари ва тадқиқотчилари номидан таваллуд айёмлари билан
табриклаймиз.