Бугун биттаси айтиб қолди: ёши каттароқ бӯлгани учун бир киши ундан салом беришни талаб қипти, "сиз мендан ёшсиз, сиз менга аввал салом беришингиз керак, суннат бу" депти.
Шу воқеага фикримни билдирмоқчиман.
Тӯғри, ёшларнинг катта ёшлиларга салом бериши исломий одоблардан, бунга тарғиб қилиб пайғамбаримиз алайҳиссаломдан ҳадислар келган.
Лекин банда ӯзига салом беришни ёшлардан талаб қилиб олиши суннат эмас, балки Исломда ёқтирилмаган иззатталаблик, ҳурматталабликдир.
Сиз катталарга салом бериш Ислом одобларидан эканини айтиб ёшларга танбеҳ беринг, лекин иш ӯзингизга келса сукут қилинг, балки салом беришга сиз шошилинг.
Чин пайғамбар ахлоқига эргашган бӯласиз шунда.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёш болалар олдидан ӯтиб қолдилар ва уларга салом бердилар. Бу нарса у зот одатланган иш эди.
Абу Ҳурайра розияллоҳу айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ансорийларни зиёрат қилар, болаларига салом берар, уларнинг бошларини силаб дуо қилардилар.
Хулоса, пайғамбар алайҳиссалом ёшларнинг катталарга салом бериш одобини катталар иззатталаблик қилиб кибр қилишлари учун эмас, ёшлар ӯз ӯринларини билиб одоб ӯргансинлар деб суннат қилганлар. Валлоҳу аълам.
Сайфуллоҳ Носир