Раббим! Азоблама бахтсиз бу қулни,
Гуноҳин тан олган, ожиз бандаман.
Фақат умид ила кўтариб қўлни,
Афвинг кутадирман, хуш гумондаман.
Зотан, ерда не-не қилмадим гуноҳ,
Фазлу караминг-ла ёпдинг ишларим..
Сонсиз қилмишларим эслаганда, оҳ,
Надомат бармоғим тинмай тишлагум..
Улус яхши гумон қилар ва лекин,
Афв этмасанг, мендан ёмон одам йўқ.
Ўткинчи дунёга ботганча секин,
Орзу-ла кунларим ўтар мисли ўқ...
Сайфуллоҳ Носир ҳафизаҳуллоҳ
Гуноҳин тан олган, ожиз бандаман.
Фақат умид ила кўтариб қўлни,
Афвинг кутадирман, хуш гумондаман.
Зотан, ерда не-не қилмадим гуноҳ,
Фазлу караминг-ла ёпдинг ишларим..
Сонсиз қилмишларим эслаганда, оҳ,
Надомат бармоғим тинмай тишлагум..
Улус яхши гумон қилар ва лекин,
Афв этмасанг, мендан ёмон одам йўқ.
Ўткинчи дунёга ботганча секин,
Орзу-ла кунларим ўтар мисли ўқ...
Сайфуллоҳ Носир ҳафизаҳуллоҳ