#Ана_холос
Ўзбеклар умрининг 20 йилини фақат тўй қилишга сарфламоқда…
Типик ўзбек оиласи умрининг 20 йилини фақат тўйлар учун сарфлаб юбормоқда…
Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг👇🏼
TELEGRAM | INSTAGRAM | YOUTUBE
Ўзбеклар умрининг 20 йилини фақат тўй қилишга сарфламоқда…
Бизнинг маҳаллада бир йилда ўртача 50-70 та тўй бўлади. Ҳар бир тўйга камида 50 миллион сўм сарфланади.
Арифметика:
50.000.000 × 60 та тўй = 3 миллиард сўм
Демак, фақат бизнинг маҳаллада ҳар йили 3 миллиард сўм орзу-ҳавасга сарфланмоқда.
Ўзбекистонда шундай 10 мингта маҳалла бор деб ҳисобласак:
10.000 × 60 = 600.000 тўй
600.000 × 50.000.000 = 30 трлн сўм
Бу тахминан 3 миллиард доллар дегани.
Катта шаҳарлардаги 25.000 долларлик тортлар, 90.000 долларлик тўйлар каби дабдабаларни ҳам ҳисобга олсак, умумий харажат 10 миллиард долларга етиши мумкин.
Бу рақам қанчалик катта эканини ҳис қилиш учун:
• Қоровулбозор нефтни қайта ишлаш заводини французлар 500 млн долларга қуриб берган;
• “Аср қурилиши” деб аталган ТошҒузор-Бойсун-Қумқўрғон темир йўли 220 млн долларга тушган.
ФОЖИА ШУНДА:
Бу ишларимиз маъносиз эканини биламиз. Лекин шундай тўйларни қилаверамиз. Бу фикрларни ёзаётган муаллиф ҳам ўз вақтида “эл қатори” тўй қилган.
Тўйга сарфланган пул бир кундан кейин қаерда бўлади? Ҳеч қаерда.
P.S. Оддий бир оила тўй қилиш учун 3-5 йил пул тўплайди. Агар оилада 2 ўғил, 1 қиз бўлса:
– 2 та суннат тўй
– 2 та келин тўй
– 1 та қиз узатиш
Жами: 5 та тўй.
1 тўйга 4 йил кетса:
4 × 5 = 20 йил
Типик ўзбек оиласи умрининг 20 йилини фақат тўйлар учун сарфлаб юбормоқда…
Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг👇🏼
TELEGRAM | INSTAGRAM | YOUTUBE