“Судлар халққа яқинлашади: тезкор, шаффоф, онлайн!”
Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг👇🏼
TELEGRAM | INSTAGRAM | YOUTUBE
Судда ишингиз борми? Ариза бериш, ҳужжат олиш ёки жараённи кузатиш учун энди ҳафтанинг ярмини навбат кутишга сарфлаш шарт эмас! Президент суд тизимини рақамлаштириш ва уни халқчил қилиш бўйича катта ўзгаришларни бошлади!
📌 Энди нима ўзгаради?
✅ Судга бориш шарт эмас – my.sud.uz орқали 14 та хизмат онлайн тарзда ишлайди.
✅ Сунъий интеллект орқали ишларни инсон омилисиз тақсимлаш йўлга қўйилади.
✅ Суд ҳужжатлари 100% электрон шаклга ўтказилади – қоғоз йўқ, бюрократия йўқ!
✅ Жарималарни онлайн кузатиш ва тўлаш имкони яратилади.
✅ Суд муҳокамасининг тахминий натижаси ва харажатларини олдиндан билиш имконияти пайдо бўлади.
✅ Низосиз ишлар (масалан, коммунал қарзлар) энди суд эмас, ноториуслар томонидан ҳал қилиниши мумкин.
💰 Фақат шунинг ўзи билан 638 миллион сўм тежалди!
Шу кунга қадар, 17 млн та суд ишлари ахборот тизимлари орқали юритилди. 15,5 млн та суд иши инсон омилисиз автоматик тарзда судьялар ўртасида тақсимланди. 18,7 млн та суд ижро варақалари электрон шаклда МИБга юборилди.
Энг муҳими – одамлар учун ҳақиқий қулайлик! Судларда навбат кутиш, ортиқча вақт йўқотиш ва ҳужжат йиғиш даври ортда қолмоқда
Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг👇🏼
TELEGRAM | INSTAGRAM | YOUTUBE