❗️ЭнергоҚароқчилик ниҳоят расман бекор қилинди
энди электр энергияси ва табиий газ истеъмоли шартномавий миқдордан 20 фоиз ва ундан ортишига йўл қўйилган тақдирда, мазкур миқдордан ортиқча истеъмол қилинган электр энергияси ва табиий газ учун белгиланган тарифнинг 1,2 баравари миқдорида тўлов ундирилади.
Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг👇🏼
TELEGRAM | INSTAGRAM | YOUTUBE
Давлат раҳбари августдаги учрашувда тадбиркорлик субъектлари учун электр ва газ истеъмоли лимитдан 20 фоизгача ошиб кетса ҳам базавий тариф сақланиб қолишини, агар истеъмол 20 фоиздан ўтиб кетса, ошган қисмига тўлов фақат 20 фоиз қимматлашишини эълон қилганди.
Ундан аввал энергетиклар бизнес учун лимитдан ортиқча газ ва электр энергияси истеъмоли учун 2-3 карра қўшимча ҳақ ундириш билан боғлиқ энергоқароқчилик қоидаларини жорий этиб олишганди ва ҳатто ўзбек бизнесига қарши бу бузғинчи ишларини нормал давлатлар узоқроқ бўлишни истайдиган Россия тажрибаси билан оқлашганди ҳам.
Ёзилишича, Ҳукуматнинг 27.12.2024 йилдаги 894-сонли қарори билан ўзбек бизнесига қарши энергоқароқчилик расман бекор қилинган ва