Мактабни тамомламаган фуқаролар қандай қилиб аттестат олиши мумкин?
Турли сабабларга кўра ўз вақтида умумий ўрта таълим олмаган, яъни мактабни тамомламаган фуқаролар экстернат тартибида якуний аттестацияларни топшириш учун ариза бериши мумкин.
Экстернат тартибида ҳужжатларни қабул қилиш тартиби, имтиҳонларини ўтказиш жараёнлари, талабгорларнинг ҳужжаларини қабул қилиш юзасидан вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан Самарқанд шаҳридаги 14-умумий ўрта таълим мактабида ўқув семинари ўтказилди.
Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг 2025 йил 17 февралдаги буйруғи билан Самарқанд шаҳридаги 14-умумий ўрта таълим мактаби (9-11-синфлар негизида) экстернат тартибида якуний давлат аттестациясини ўтказувчи “Вилоят экстернат мактаби” этиб белгиланган.
Шунингдек, экстерн бир вақтнинг ўзида 9-синф ва 11-синф доирасида аттестациядан ўтказилмайди.
Мурожаатчилар +99833-770-71-50 рақами ёки телеграм канали орқали саволларига жавоб олиши мумкин.