2024 йилнинг май ойида бошлаб трендга айланган “Яшамоқ” китобини ўқиганлар билади. Романда бош қаҳрамон Фугуининг турмуш ўртоғи Жиашен ҳақиқий вафодорлик рамзи сифатида гавдалантирилган. Уни эри қанчалик уриб калтакмасин, ҳаёт қийинчиликларига дуч келмасин Фугуини асло ёлгизлатиб қўймади. Эри қиморда бор-будидан айрилганда отаси уйига олиб кетса ҳам, ўғли туғилгач барибир камбағаллашиб қолган турмуш ўртоғининг ёнига қайтиб келади. Ваҳоланки Жиашеннинг отаси бой эди ва ўша жойда бошқа турмуш қуриб кетишга ҳам ҳақли эди. Йўқ у Фугуига содиқ бўлди. Ҳатто ўз вақтида хотинбоз бўлган эрига. Қийинчилик пайтида шаҳардан тиланчилик қилиб гуруч олиб келган жойларини эсласангиз керак. Барча ишларда ҳеч қачон эрини айбламайди, қаттиқ гапирмайди. Фарзандлари бирин-кетин вафот этса ҳам якунда эрининг қўлида жон беради...
Худди шу жойда ўзимизнинг романга қайтамиз. “Юлдузли тунлар”ни ўқиганлар билади. Бобур Мирзонинг қўлида давлат бўлган пайт турмуш қурган биринчи хотини Ойишабегим бўлиб, яхши умидлар илинжида гўдаклик чоғидаёқ Бобурга унаштириб қўйилган эди. Улардан бир қиз фарзанд туғилиб кейинчалик 1 ойдан озроқ ўтиб вафот этгани иккисининг орасига совуқчилик туширади. Камига Бобур Тошкентни Шайбонийхонга ютқазиб қўйган куниёқ эри билан Ҳиндистон томон кетишни хоҳламайди ва очиқчасига опасининг қистови билан эрини ярим йўлда ташлаб кетади. Ва кейинчалик хор бўлгани ҳам асарни ўқиганларга сир эмас. Балки Бобур билан бирга кетганда биринчи Бобурий малика бўлармиди. Афсус насиб қилмаса қийин...
“Эрни эр қиладиган ҳам хотин, қаро ер қиладиган ҳам хотин” мақоли нақадар ўринли ва бунга тепадаги икки мисол намуна бўла олади. Гоҳида ўйлаб қоламан, бугунги кунда ҳам кўплаб хотин-қизларимиз моддиятни биринчи ўринга қўйиб юборган. Оҳиратдан йироқдамиз. Омадсиздик келса тезда эркакни айбдор қиламиз. Ризқ Аллоҳданлигини унутиб қўямиз. Хато бўлса айтинг кўп нарсаларни пулга ўлчаяпмиз. Бир қийинчилик келса тезда таслим бўламиз. Тасаввур қилинг оила қурганингиздан сўнг шунақа синовлар келса нима қиласиз? Менга тўғри келмади деб ажралиб кетасизми? Осонку бу. Айниқса бугунги XXI асрда...
Энди аёлларимизга битта савол билан юзланаман. Сиз Жиашен бўлмоқчимисиз ёки Ойишабегим?
📲 Салоҳиддин Одиловнинг телеграмдаги каналига уланиш:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEdJAeVkGnj5PkRcqA