Футбол ҳақида


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Sport


Собиқ ФИФА агенти Равшан Салимовнинг футбол канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Sport
Statistika
Postlar filtri


21 асрда шунақаси ҳам бўлиб туради. Бу муаммо ҳал бўлгунча "Пахтакор" ҳисобни тенглаштирди.




Катанец таркибни эълон қилди.


Nadirkhuja Yuldashev dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Элит Осиё чемпионлар лигаси кубоги билан суратга тушишни истайсизми? Эртага «Жар» стадионига келинг.

Бугун кубок Тошкент бўйлаб сайр қилади.

@Nadirkhuja


"Нефтчи" аёллар жамоасини жуда яхши тушуниб турибман.

Қайсидир йили эсимда йўқ. "Пахтакор" молиявий муаммолар гирдобида тушиб қолган. Футболчилар ва ходимлар 5 ойлаб ойлик олишмаган. Футболчиларни Қибрайдаги базадан клуб офисига иш билан чақирсак "ака, йўлга пулим йўқ" дейишар эди. Иш шу даражага етиб борган эди. Ишчиларга ҳам "бошқа иш топселар кетаверинглар, тўғри тушунамиз" дейишган. Аниқ эсимда мени хонамда барча эркак ишчилар йиғилиб пул бўлмаса ҳам кетмаймиз, пул бермаяпти  деб ишни ҳам ташлаб қўймаймиз, охиригача ишлаймиз" деб келишиб олганмиз. Энг қизиғи ўша йили "Пахтакор" футболчилари чемпион бўлишган.

Бу билан "Нефтчи" аёллар жамоасини маломат қилмоқчи эмасман. Аксинча, уларнинг ҳақини бериш керак. Ходимларни ҳақи вақтида тўланмаган жойда ривожланиш бўлмайди. Бу ёзилмаган қонун.


Қизиқ натижалар


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Барселонадаги сартарошхона экан.

Радикаллар) 


Термада ўйнаш учун бу ўйинчилар биттаси Хамробеков ва Шукуровдан кучли бўлиши керак. Иккинчи Ўрунов, Файзуллаевлардан кучли бўлиши керак.

Суперлига бу Суперлига. Халқаро ўйин бу халқаро ўйин.


"Насаф" раҳбарларию, мураббийлари, футболчилари ва мухлисларини чемпионлик билан муборак этаман.

Уларни ҳазилкам меҳнатлари ётмаган буни остида.

Келаси йили Элит чемпионлар лигасида муваффақиятли иштирокларини тилаб қоламан.

Чемпионлик муборак!


O'zbek Futboli • Superliga dan repost
Bugun Nasafni o'rnida Paxtakor bo'lganida bormi?😱

Yili esimda yo'q qaysidur yil "Paxtakor" mehmonda so'nggi daqiqalarda penaltidan gol kiritib g'alaba qozongan edi yakunda chempionlikni qo'lga kiritgan edi!

Yil 12 oy usha o'yin eslangandi va Paxtakor nohaq chempionlikni qo'lga kiritdi deyishgandi. Vaholanki penalti 100% bor edi hakam to'g'ri qaror chiqargandi!

@OZBEK_FUTBOLI

6k 0 11 234 124

"Манчестер Юнайтед" мухлисларида байрамми?

5.1k 0 12 12 56

Буни ёзган одам умуман ўша вақтдаги футболдан хабари бўлмаган одам бўлса керак. Балки ёш авлоддир) 

"Пахтакор" ни гегемонлигига Каримовнинг гапининг умуман алоқаси йўқ. Тўғри, шу гапдан сўнг "Пахтакор" га бақувват ҳомий беришган. У ҳомий "Пахтакор" га 2 йил ҳомийлик қилган. Шу икки йил давомида "Пахтакор" чемпион ҳам бўла олмаган. Фақат бир маротаба Ўзбекистон Кубогини соҳибига айланган холос. Шунинг ўзи гап билан гегемонлик бошланмаганини исботлаб турибди. 

"Пахтакор" ни терма жамоа базаси сифатида шаклланишига Каримовнинг гапи эмас, 2000 йилдаги Осиё Кубогидаги шармандалик сабаб бўлган.

ЎФФга янги раҳбарлар келганидан сўнг клубларни ривожлантиришни ўйлашган. Лекин, клубларимиз шу даражада СССР футболи нафаси билан сингиб кетган бўлганки ҳамма клубларни ўзгартиришни иложи бўлмаган. Битта мисол бутун дунё бир чизиқли футбол ўйнаётганда бизнинг клубларнинг ҳаммаси охирги (либеро) ҳимоячи билан ўйнаб юрган. Клуб менежментини нималигини билишмаган ҳам бўлишса керак. Клубларни ривожлантириш узоқ  вақт талаб қиладиган жараёнлигини, лекин тезкор нимадир қилиб Ўзбек футболини чуқурликдан олиб чиқиш кераклигини ўша вақтдаги янги раҳбарлар яхши тушунишган.

Шунда бир янги клуб тузиб, унда Ўзбекистондаги иқтидорли ёшларни йиғиб замонавий мураббий қўл остида футболчиларни тарбиялашни йўлга қўйишни ўйлашган. Янги жамоага ном ҳам тайёр бўлган. Номи "Олимпик" бўлиши керак эди.

Лекин, нимагадир охирги момент  янги клуб тузиш фикри ўзгариб бу ишни "Пахтакор" да амалга ошириш йўлга қўйилган. Гап сўзларга кўра кимдир "мухлиси йўқ жамоа нимага керак" деган. Аслида нимага ўзгарганини аниқ билмайман.

"Пахтакор" нинг ўша вақтдаги эгаси клубни янги эгаларига топширган. Бир томондан "Пахтакор" қурбон қилинган десаям бўлади.

Кўпчилик бу иш нотўғри бўлганини. Ўзини оқламаганини айтади. Мен эса бу фикрга қўшилмайман.

2000 йилги шармандаликдан сўнг Ўзбек футболи анча ўзига келган. Янги юлдуз номлар чиқишни бошлаган. Бошқа клубларда бунақа номлар чиқишига ман масалан ишонмасдим.

Оддий мисол. Сервер Жепаров "Пахтакор" келишидан олдин чап қанот ярим ҳимоячиси бўлган. "Пахтакор" ўтиб плейермейкер вазифасига ўтган. Темур Кападзе эса умуман ҳужумчи бўлган. "Пахтакор" га ўтиб Ўзбекистондаги энг яхши таянч ярим ҳимоячисига айланган. Ашурматов ўнг қанот ҳимоячиси бўлган. Кейин марказий ҳимоячига айланган. Гейнрих ва бир нечта ўйинчилар ўринбосарлар таркибида ўйнаб юрган бўлган. "Пахтакор" да замонавий футбол ҳавосини олиб янги даражага чиқишган. У вақтларда клубларни тузукроқ базалари ҳам бўлмас эди. Машғулотлар СССРдан қолган эскича услубда бўлар эди. Аҳвол даҳшатли эди.

Мисол учун бир клубимиз бўлар эди. Доим "биз ўзимизни қора кўзларни тарбиялаймиз" дер эди, лекин терма жамоага бирорта тузукроқ ўйинчи етказиб бера олмаган эди йиллар давомида.

Хуллас, бунақа мисоллар жуда кўп.

@salimov_futbol

5k 0 19 131 72

Жасур Жалолиддинов Озарбойжоннинг "Сумқайт" жамоаси билан шартнома имзолабти.

Шу болани агентига раҳмат э. Бошқа агент бўлганда давно ташлаб кетарди.

4.9k 0 10 31 121

Ироқда "Пахтакор" яшаётган меҳмонхона менежери билан гаплашиб ўтирган эдим. "Пахтакор" дан олдин "Ал Насср" бу ерда туриб кетган эди.

"Ал Насср" Роналдуни олиб келиши учун 84.000 $ қўриқчилар хизматини меҳмонхона ёнидан тўлашга рози эди. Лекин¸ улар олиб келишмади" дейди меҳмонхона менежери.

"Сенларга нима зарил шунча пул тўлаб уни келиши. Меҳмонхона пулини ўзи арзимаган пул бўлади-ку" десам.

"Роналду орқали бизни меҳмонхонани қанча одам билган бўлар эди. Қанча жойларда бу нарса ёритилган бўлар эди. Маркетинг йўл бу" дейди.

Кўпчилик арабларни аҳмоқликда айблаши мумкин, лекин у бу пулларни бошқа жойлардан чиқариб олишади.

7.4k 0 13 12 118

Купер терма жамоага келишидан олдин Элдор Шомуродов ўнг қанот ҳужумчиси эди. Яъни, ҳозир Ўрунов термада ўйнаётган жойда ўйнар эди. Купер уни марказий ҳужумга қўйди шу билан ҳозирги марказий ҳужумчи Шомуродов пайдо бўлди.

Лекин, шунда ҳам Куперни ишидан ҳеч ким қониқмади. Натижа ҳам, ўйин ҳам қониқарли бўлмади.

Агар бу логика бўйича терма жамоа мураббийига баҳо берадиган бўлсак Купер жойига қолиши ва ҳамма ундан рози бўлиши керак эди.

Ундан кейин "ҳамма Абрамовни қўйиш керак, олдинги гал ёрворган ҳаммани" дейишди. Абрамов қўйилди ҳам. Кейин нима бўлганини ҳамма кўрди.

Терма жамоа мураббийига баҳо бераётганда ундан олдинги терма жамоанинг резултатларига қараб баҳо берилади. Терма жамоанинг доимий кўрсаткичлари алдамчи бўла олмайди.

Ҳозирги вақтда терма жамоа устози резултат кўрсатяптими унга тош отилиб йўқотиш керак дейилмайди. Ўйинчиларни танимаслиги ёки эсдан чиқариб қўйиши эса бу табиий ҳол. Ман эрталаб нима еганим эсимда турмайди масалан.

Шунинг учун ҳар қандай мураббий ўзи бошлаган ишни охиригача давом эттириши керак. Шунда унда баҳона бўлмайди.

Фараз қилинг ҳозир Катанец олиб ташланди. Терма жамоа ЖЧ га чиқа олмади. Катанецчилар "унга тегмаганга олиб чиқар эди" дейди. Анти Катанецчилар "вақтлироқ олиш керак эди" дейди.

Худди Абрамовда бўлгани каби. Абрамовчилар охирги ЖЧ саралашидан кейин жим бўлишди. Унгача "Абрамовга охиригача қўйиб бериш керак эди, бузиб ташлар эди" деб оламни бузушар эди ўзиям )

Терма жамоа мураббийининг асосий иши резултат кўрсатиш. Қолгани фазилат. Бўлса яхши, бўлмаса зарари йўқ.

Айтганча, Катанец ҳам Турғунбоевни ўнг ҳимоячи қилиб кашф қилиб берди. Шунинг орқасидан Азиз Туркияга кетди )

8.8k 0 13 206 180

Мана яна биттаси ) Катанецни услуби билан фалсафаси тўғри кемаятган эмиш. Лекин¸ жамоа Эрон билан биринчи ўринни бўлишиб турибти. Мағлубиятсиз сериялар давом этяпти. Ютилмаган жамоалар ютиляпти. Лекин¸ услуб нотўғри)

8.6k 0 4 273 129

Бу болага кимдир тушунтирилар клуб билан терма жамоа фарқ қилишини) клубда потенциал очилади, ўйинчи тарбияланади, етиштирилади, терма жамоага эса клубдаги ўйинчиларни кўрсатаётган ўйинига қараб жалб қилинилади. Терма жамоа ўйинчиларни кашф қиладиган жой эмас. Терма жамоа натижа кўрсатадиган жой.

Россия Хиддинк даврида ўзининг энг яхши Евросини ўтказган давр. Ўшанда Павлюченко деган ҳужумчи ортиқча вазн билан терма жамоага келади. Журналистлар "ортиқча вазни борку нимага йўқотмаяпсанлар" деб терма жамоа мураббийларига эътироз билдиришганда "Эътирозни Спартакка билдирасизлар. Биз клублардан тайёр ўйинчи оламиз" дейди. Терма жамоа клуб эмас. Тем более Суперлигада ўйнайдиган)

9.2k 1 12 138 129

Охирги пайт кўп эшитаётган гапларимдан бири  "Катанец Ўзбек футболчиларининг потенциалини очиб бера олмаяпти" дейишяпти. Шунинг учун кўпчиликнинг айтишича Катанец кетиб бошқа келиши керакмиш. Масалан - Кападзе.

Менга бир нарса қизиқда. Шу гапни айтаётганлар Ўзбек футболини потенциалини қаерда кўрган эканлар ? Купер давридами?  Абрамов давридами? Ёки суперлигадамикан? 

Купер даврида ҳамма термамиз қанақа ўйнаганини эслайди (айтганча айнан Купернинг тактикаси ютқазмаслик эди, Катанецники эмас).

Ёки Абрамов давридами? Тарихда биринчи маротаба Ўзбекистон 3 чи босқичга чиқа олмаганда кўришганмикан? 

Ўзи потенциал нима у ? Қанақа рақибларга қарши ўйинларда аниқланади у нарса ?

Клубдаги ўйинга қараб аниқланса Суперлиганинг савияси билан ЖЧ нинг охирги босқичидаги ўйинлар билан солиштириб бўлмайди потенциални аниқлаш учун. Ҳатто Россия чемпионати ҳам ўлчов бўлиб бера олмайди. ОЧЛ ҳам ўлчов бўла олмаслигини кўряпмиз араблар мисолида.

Кейин Ўзбек футболчилари потенциали юқори деб бонг ураётганлар терма жамоамизни қайси ўйинларига қараб шу гапни айтяптилар?  Биз доим ЖЧ иштирокчисимизми?  Осиё Кубогини ютиш уёқда турсин  финалига ҳам чиқа олганмизми?  Энг юлдузли таркибимиз ва ёрқин Осиё Кубогимиз деб тилга олинадиган ОК 2011 да ҳам биринчи гранд жамоага дуч келишимиз билан 6 тани қучоқлаб қайтиб келганмиз. Унгача Хитойу, Иорданияларни ютиб юрганмиз. Эсимда ўша ОК да Австралия терма жамоаси бош мураббийига журналистлар " Ўзбеклар Барселона каби ўйнаб тўпни назорат қилишяпти. Уларга қарши нима қилмоқчисизлар?" деб савол беришганда "улар тўпни назорат қилишса қилишаверсин, бизга тўп керакмас" мазмунида гап айтган эди. Натижада Австралия тўпни атай бериб қўйиб қарши ҳужумда 6 та урган эди. Мана буни класс дейди.

Шу кунгача биз ҳали бирор бир Осиёнинг гранд жамоаси билан улар айтгандай потенциалимизни қойиллатиб кўрсатиб қўймаганмиз.

Бўлмағур гапларни йиғиштириб ўзимизга тўғри баҳо беришни ўрганайлик. Ва ўзимиз ўйлаб топган нарсалар билан мураббийларни тагига сув қуймайлик.

@salimov_futbol

7.8k 1 32 336 186

Эрон Қатарни еб ташлашяпти. Булар билан очиқ футбол ўйнаб бўлмайди.


Ўйин билан ишим йўқ. Ютиб турсак бўлди)

Ғалаба муборак. Давомий бўлсин!

6.1k 0 3 24 124
20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.