Ихтисос
Устозимиз Др. Шайх Жобир ал-Аҳмаднинг зиёратларида эканмиз, ўқиш борасида қайси соҳада ўқиш тўғрисида маслаҳат сўрадим.
Устозим: «Қудуқни қази ва ундан сувни чиқар». Араб тили соҳасини танладингми, давом эт, тўхтама. Масалан, шифокорни олайлик. Маълум йил ўқийди, сўнгра ундан сўнг кўз соҳасида ихтисослашади. На кўзга ва на қулоққа алоқаси йўқ, фақатгина кўз. Шу соҳасида мисли кўрилмаган натижаларга эришса шу орқали унинг даражаси белгиланади. Бошқа касалликлар билан алоқаси бўлмайди. Масалан, шахсан ўзим, ҳадисдан бирор нарса сўрасангиз, 20% демайман, Аллоҳга қасамки, юздан 15% га бормайди. Ақидада эса 10% га ҳам бормаса ажаб эмас. Ҳақиқатни айтапман. Чунки улар менинг ихтисосим эмас. Лекин араб тили, фиқҳ ва усул. Мен бошланишида нима қилдим, қалбим нима хоҳлаётганини топдим. Ҳозир истаган саволингизни сўранг ихтисосимдан. Лекин ҳадисдан нарса сўрасангиз, жавоб бермайман. Чунки бу менинг ихтисосим эмас, алоқам йўқ, балки хато жавоб бериб қўярман.
Бизнинг муаммомиз нима, бизнинг муаммомиз шуки, ҳамма нарсада олим бўлишни хоҳлаймиз. Иқтисод, Тиб, Математика, Астрономия, Фиқҳ, Ҳадис, Ислом молияси, Ақида ва ҳоказолар. Йўқ, мумкин эмас.
Олдингизга режа қўйдингизми, масалан, дейлик, 10 йиллик режа, 10 йилдан кейин араб тилида фалон даражага эришаман. Ундай бўлса, Аллоҳ умримизни узоқ қилса, 10 йилдан кейин кўришганимизда араб тилида энг кучли мутахасис бўлишинг керак. Ҳар бирингиз ҳам ўз соҳангиз устаси бўлган бўлишингиз лозим.» дедилар.
Ҳаттоки, бир марта ўзлари айтгандилар: «Аллоҳга қасамки, Шофеъий фиқҳида бирорта ўқиб чиқмаган китобим қолмаган.»
📝 Авазхонов Саидхон
@Saidxon_Avazxonov | #Ҳикоя

«Ҳалол ва ҳаромни энг яхши биладиганингиз Муъоз ибн Жабал, Мерос илмидан энг хабардорингиз Зайд ибн Собит, Қуръондан энг яхшингиз Убай ибн Каъб, Абдуллоҳ ибн Масъуд ҳадисдан нима гапирса ишонинг.» (Ҳадис маъноси)