БОМДОДНИНГ ИККИ РАКЪАТ СУННАТИ ДУНЁ ВА УНДАГИ БАРЧА НАРСАЛАРДАН АФЗАЛДИР
Бомдод намозининг икки ракъат суннати Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам савоби улуғлигини алоҳида таъкидлаган ва у зот ҳеч қачон тарк қилмаган нафл ибодатлардан ҳисобланади. Имом Муслим келтирган, Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар: «Бомдод намозининг икки ракъат суннати дунё ва ундаги нарсадан яхшидир» Имом Аҳмад ривоятида: «Икки ракъат тонгги намоз дунёнинг барчасидан афзалдир», дейилган. Азиз биродарларим ва опа-сингилларим, бу ҳадисга эътиборли бўлайлик! Бомдод намозини адо қилишдан бизларни нима тўсяпти?! Ахир тонгги намоз дунë ҳаëтига солиштирганда жуда-жуда қисқа муддат-ку! Кечаси ярим тунда ухлаш дунёвий иш, тонг саҳарда уйғонишни истамаслигимиз ҳам дунёвий иш. Шундай эмасми?! Юқоридаги ҳадисда «дунё», «дунёнинг барчаси», яъни дунёдаги барча мол-мулклар, хазиналар, мансаб-мартабалар, ўйин-кулгию дилхушликлар бомдод намозининг икки ракъат суннатининг қийматига тенг бўлолмайди, дейилмоқда. Яхшилаб мулоҳаза қилайлик, гап бомдоднинг икки ракъат суннати хакида кетяпти, бомдоднинг икки ракъат фарзига қандай ажрлар бор экан-а?! Шунингдек, унинг фазли ўша икки ракъат суннатни узоқ ўқиб, кўп Қуръон тиловат қилишда ҳам эмас. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу икки ракъатли намозда қироатни жуда енгил қилардилар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдоднинг икки ракъат суннатининг биринчи ракъатида Кафирун сурасини, иккинчи ракъатида эса Ихлос сурасини зам қилардилар» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). Оиша розияллоху анҳодан ривоят қилинади: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни бомдоднинг икки ракъат суннатини ўқиётганларини кўрар эдим. У зот суннатни жуда қисқа ўқиганларидан, фақат «Уммул китоб» (Фотиҳа) сурасини ўқидимиканлар, дердим» (Насоий ривояти). Демак, ушбу намознинг фазли зиёда бўлишига сабаб қироатнинг узун бўлиши эмас. Балки унинг фазли бу муборак намоз учун белгиланган вақтда экан. Дунёдан юз ўгириб, бомдод намозининг икки ракъат суннатини ўқиш учун намоз вақти кирмасдан туриб уйғонган киши бу имтиҳондан муваффақиятли ўтган бўлади. Дунёнинг барчасини шу намоз учун тарк қилганидек, Аллоҳ таоло ҳам уни шу намоз сабабли бутун дунёдан улуғроқ ажр билан мукофотлайди!
«Бугун бомдод ўқидингизми?» китобидан.
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/Ikromhojijomemasjidi