ҲАЗРАТИ ХОЖА БАҲОУДДИН НАҚШБАНД
АВРОДИ БАҲОИЯ КИТОБИДАН
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم
Сен поксан, барча мақтовлар, таърифу тавсифлар Сенгадир. Мутлақ куч-қувват Сеникидир. Сен истаган нарса амалга ошади, истамаган нарса амалга ошмайди.
Мен биламанки, албатта, У барча нарсага қодир, қудратлидир.
Албатта, Аллоҳгина барча илмларни ўраб олгандир.
Барча нарсалар ададининг ҳисоби Ундадир.
Ё Аллоҳ, ўз ғазабинг билан бизни қатл этмагин ва азобинг билан ҳалок этмагин. (Ҳалок этишдан) аввал узримизни қабул эт, бизнинг аввалги гуноҳларимизни афв эт!
Ё Аллоҳ, Сен пок, Малик ва Қуддуссан.
Ердаги ва самодаги махлуқ соҳиби ва эгаси бўлган Аллоҳга тасбеҳ айтаман (яъни турли нуқсон ва камчиликлардан пок деб эътиқод қиламан). Сен иззат, улуғлик, ҳайбат, қудрат, қувват, жалол, жамол, камол, бақо, султон, сано, зиё, олийлик, кибриё ва жабарут эгаси, соҳибисан. Аллоҳ Сен пок, Малик, Ҳақ, Тирик, Абадий, Ҳалимсан. Сен шундай зотсанки, сенда уйқу, ўлим, фавт бўлиш — йўқ бўлиб кетиш йўқдир. У (Аллоҳ) абадий, доимий, боқийдир.
У нуқсон ва камчиликлардан пок ва муназзахдир.
Парвардигорим! Сен малоикалар ва руҳнинг Парвардигорисан.
Ё Аллоҳ, ўз илмингдан бизларга ўргатгин! Бизларга Ўзингни фаҳмлашга қобилият бер. Ўзингни эшиттир ва ёрдам қалқонинг билан бизни ўраб ол!
Ё Аллоҳ, бизни шукрингни адо этувчи қил! Сени зикр этувчилардан қил! Сенинг тақводоринг қил! Бизни сердуо ва гуноҳдан қайтадиган қил! Ўзингга итоат қилувчилардан, тоатли, мутавозеъ — камтаринлардан қил! Биз Сенга қайтувчилармиз!
Ё Аллоҳ! Қабул эт тавбамизни! Гуноҳлардан бизни пок айлагин. Ижобат эт дуоларимизни! Сўзларимизни тўғри, рост қил (беҳуда сўзлардан асра)!
Нафрат, ёмон кўришни юрагимиздан узоқлаштиргин, кина, фасод, ғазабни қалбимиздан арит! Улар қалб ҳижобидирлар.
Ё Аллоҳим! Сендан жуда кўп узоқлашишдан паноҳ сўрайман. Инкор этишдан ва эсдан чиқариб қўйишдан (паноҳ сўрайман). Шайтон васвасаси ва ожиз бўлишдан (паноҳ сўрайман). Ҳалок этувчи ишлардан (паноҳ сўрайман).
Ё Аллоҳ! Сенинг олдингда камтарин бўлиш — хушуъни бўлиб бер! Бизни гуноҳлардан ўзинг асра!
Бизга Ўзингга итоатли бўлишни ато эт! Бу тоат туфайли ҳазрат Қуддус (Тангри) бизни беҳиштга киритади.
Яқинни бизга бер. У дунё ва охират мусибатларини кеткизади. Бизни энг яхши халойиқинг билан ҳашр кунида бирга қил!
Бизни эшитиш, кўриш ва қувват билан насибадор қил! Буларни бутун қавмим ва тирикларга то марг келгунча бергин! Бизни қандай тирилтириб ҳаёт бахш этган бўлсанг, шундай ўлдир! Бизлар учун меъросхўрни қолдир!
Ё Аллоҳ! Бизнинг қасосимизни золимлардан ол! Бизни барча душманлардан юқори қўй! Хатоларимиздан кечгин!
Ё Аллоҳ Сен балоларни қайтарувчисан. Бизнинг чироғимизни мунаввар қил! Бизнинг наслимизга раҳм қил! Улар ва бизларга саросималикни энг катта ғам қилиб қўйма!
Бизнинг илмларимиз маълум ҳудудга эга. Бизнинг мусибатларимизни динимиздан қилмагин! Бизга гуноҳларимиз учун раҳмсиз кишини ҳоким қилиб қўйма!
Ё Аллоҳ! Бизга ризқ бергин, Сен ризқ берувчиларнинг энг яхшисисан,
Бизга раҳм қилгин, Сен раҳм қилувчиларнинг энг раҳмдилисан.
Ё Аллоҳ! Сендан раҳматни сўраймиз! Бизни бир-биримизга иттифоқ этгин. Сен бизнинг бирлашув нуқтамиз, ягона бўлишимизнинг асосисан.
Ё Аллоҳ! Сен касалларга шифо берасан.
Сен бизнинг амалларимиз ва вақтларимизни поклайсан.
Сен офатлардан асрайсан.
Сен тўғри йўл топиб камол топишимизга илҳом берасан.
Ё Аллоҳ! Сенинг Самад, ваҳдоният, фардониятинг ҳаққи, аниқ равшан қудратли бўлганинг ва чексиз раҳматлилигинг учун сендан сўраймиз:
Қулоқларимизни пурнур қил!
Кўзларимизни пурнур қил!
Қабрларимизни пурнур қил!
Қалбларимизни пурнур қил!
Бутун сезги аъзоларимизни пурнур қил!
Эшитиш нурини бер!
Парвардигорим, бизга фойдали илм, камоли ҳалимлик ва ёруғ, равшан нур бер!
Бизга зоҳир ва ботин неъматларингдан бер!
Ё Аллоҳ! Бизга риёсиз амал бер!
Ҳисобсиз жаннат ва азобсиз дийдор бер!
Парвардигорим! Бизнинг бу дунёмиз ва охиратимизни гўзал қил ва жаҳаннамдаги олов азобидан қутқар!
Гулчеҳра Наврўзова таржимаси
Манба:»Бухоро мавжлари» журнали, 2008/4