Эътироф-у эъзозга лойиқ
📌 Бир неча йиллар давомида ишлаб, муваффақиятга эришган, устозлик мақомига эга бўлганларни эҳтиром кўрсатиб нафақага кузатиш, Саноат темирйу́л транспорт бошқармасида анъанага айланиб бормоқда.
✅ Бугунги кунда умрининг 30 йилдан ортиғини корхона фаолияти ва ривожига бағишлаган Маматкулова Фарида Каримовна юқори кайфиятда нафақага кузатилди.
📌 Кузатишда СТТБ рахбарияти, касаба уюшмаси хамда хамкасблари томонидан, ку́п йиллик самарали мехнатлари учун миннатдорчилик билдирилиб, эсдалик совғаси тухфа этилди.
@STTB_Almalikuzda