ЯХШИ ИНСОН БЎЛИБ ҚОЛДИ НОМИНГИЗ
Эсингдами, сен туғилган он?
Барча хандон эди, сен эса гирён.
Шундай яшагинки, кетар чоғингда,
Барча гирён қолсин, сен боргин хандон...
Ҳазрати Абдураҳмон Жомийнинг айни мисралари бугун 76 ёшида дорил бақога риҳлат қилган, ўзидан яхши ном, эзгу ишлар, қобил фарзанду набиралар ва ўчмас из қолдириб кетган устозимиз, Халқ таълими аълочиси Раҳимжон Маманазаров учун айтилгандек гўё.
Сангимизнинг сўнгги 55 йиллик тарихида Раҳимжон домламиз безаган ёрқин саҳифалар талайгина.
-Университетни битириб келганимдан кейин мен Поп тумани миқёсида ишга олишмади,-дея ҳикоя қилиб бергандилар домлам шу йил баҳорда. –Кейин собиқ Гулбоғ совхозида мактаб директори бўлиб ишлаётган ва қишлоқ фуқаролар йиғини раиси вазифасига ишга ўтаётган ҳамқишлоғимиз Райимназар Мирмаҳмудов (опоқим Имомназар Маҳмудовнинг акалари) ўзларининг ўрнига директорликка қўйдирмоқчи бўлдилар. Чунки ўша пайтда олий маълумотли кадрлар кам эди. Айниқса, Тошкентда ўқиганлар. Шу мақсадда мени Жумашўйга, “РайОНО”га олиб бориб, мудир билан таништирдилар. Мен билан суҳбатлашгач, мудир ҳам рози берди Гулбоғдаги 28-мактаб директори бўлишимга. Аммо “РайОНО” мудир вилоятдаги раҳбарга, яъни “ОблОНО” мудирга мен ҳақимда айтгач...
Вилоятдаги раҳбар Поп туман халқ таълими бўлими мудири(РайОНО мудир)ни роса “тузлабди”.
-Сен кадр йўқ дейсан. Мана, бор кадрни ҳам Задарё(Мингбулоқ)га бериб ўтирибсан,-дея пўстагини қоқибди.
Шундан кейин мени мактабимизга ишга олишди.
Албатта, Раҳимжон Маманазаров ўқитувчилик фаолиятининг илк йиллариданоқ ўқувчиларда химия фанига бўлган иштиёқни уйғота билган инсон. Ташкилотчилик ва ташаббускорлигинику айтмасангиз ҳам бўлади. 1974 йилда мактабимизнинг 50 йиллиги муносабати билан Абдуллахон Насимов, Анорбой Каримқулов ва Раҳимжон Маманазаровлар биргаликда бир рисола – китоб яратишган. Сўнг 1975 йилда юбилей бўлиб ўтган. Тўқсонинчи йилларнинг бошларида Наманган вилоят кенгаши депутати сифатида фаолият юритганларини ҳам биламан. Ўша пайтда “ПМС-164” ташкилоти юқорисида, Ғовасой яқинида жойлашган ерлардан мактаб ўқитувчилари учун томорқа ерлари ажратилиши ҳам айнан домламизнинг саъй-ҳаракатлари билан ҳал бўлган.
Бундан 30 йил муқаддам, 1994 йилда у кишининг ташаббуслари ва бошчиликларида мактабимизнинг 70 йиллиги кенг нишонланди. Ўша йили “Гимназия мактаб” мақомини ҳам олди биз учун қадрдон даргоҳ. Айни пайтда турли ҳудудларда ва турфа соҳаларда меҳнат қилаётган ўз ишининг фидойилари “Гимназия мактаб”нинг “мевалари”дир. Умуман олганда, домламизнинг 70 йиллик юбилей ҳамда гимназия мактаб борасида қилган ишлари битта китоб бўлгудек албатта. У кишининг мақсадлари “Комплекс мактаб”ни ташкил қилиш эди қишлоғимизда.
Хуршид СУЛТОНОВ,
Фанингиздан яхши
ўқимаган ўқувчингиз
ДАВОМИ БОР.
САНГЛИКЛАРГА ҚЎШИЛИНГ
👇👇
@SANGLIKLARUZ