📝 Олди-сотди шартномаси: Нима ва нималарга эътибор бериш керак?
Олди-сотди шартномаси — бу битим бўлиб, унга кўра сотувчи товарни сотиб олувчига мулк қилиб топширади, сотиб олувчи эса уни қабул қилиб, белгиланган пул суммасини тўлайди.
🔻Шартноманинг муҳим жиҳатлари:
Товарнинг тавсифи: Товарнинг номи, миқдори, сифати ва бошқа хусусиятлари аниқ кўрсатилиши керак.
Тўлов шартлари: Тўлов муддати, усули ва миқдори келишиб олиниши лозим.
Топшириш шартлари: Товарни етказиб бериш муддати ва жойи аниқланиши зарур.
Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари: Сотувчи ва сотиб олувчининг мажбуриятлари ва ҳуқуқлари белгилаб қўйилиши муҳим.
❗️Эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар:
Шартноманинг ёзма шаклда тузилиши: Кўчмас мулк, автотранспорт воситалари каби объектлар учун шартнома нотариал тасдиқланиши талаб этилади.
Товарнинг сифати: Сотиб олинаётган товарнинг сифатига алоҳида эътибор бериш ва буни шартномада акс эттириш лозим.
Тўлов ва етказиб бериш шартлари: Тўловнинг қандай амалга оширилиши ва товарнинг қандай тартибда етказиб берилиши шартномада аниқ белгиланиши керак.
Шартнома тузишда юқоридаги жиҳатларга амал қилиш, келгусидаги низоларнинг олдини олишга хизмат қилади.
Бизни кузатиб боринг, биз барча шартномаларнинг турлари ва муҳим шартларини жойлаштирамиз.
Каналга уланиш👇👇
Сизнинг адвокатингиз