9 февраль учун Ҳақиқат Достони
Унинг исмини ҳокимият билан ишлатиш
Муқаддас Битикнинг юқоридаги парчасидаги Устознинг сўзларини ўргансангиз, У Ўз Исмини ҳокимият билан ишлатиб, Унинг номи билан буюк ишлар қилишни назарда тутганини тушунасиз. У Унинг номига берилган куч ва ҳокимиятни таъкидлаб, бу ҳокимият исталган натижага эришишда самарали эканлигини бизга маълум қилди. Ҳудога ҳамду санолар бўлсин!
Келинг, ушбу сўзларни бироз батафсилроқ кўриб чиқайлик. Биринчидан, У шундай деди: “Агар Менинг номимдан бирор нарса сўрасангиз…”. Бу ерда “сўрамоқ” бирор нарсани “талаб қилмоқ” маъносини билдиради. Раббимиз Исо сиз Унинг номидан бирор нарса содир бўлишини талаб қиладиган вазиятларни назарда тутган эди. Бундай пайтларда У: «Мен буни амалга ошираман», дейди. Қандай кафолат! Бу Унинг Номидаги ҳокимиятимиз намоёнидир.
Бунга, Ҳаворийлар китобининг 3-бобида мисол топамиз: Бутрус ва Юҳанно туғилишдан ногирон бўлиб қолган одамни учратишган. Бутрус шунчаки Исонинг исмини ундаги ҳокимиятни англаган ҳолда ишлатган. У Исонинг: «Менинг номимдан нима сўрасанг, Мен уни бажараман» деганида Исо нимант назарда тутганини тушунди.
Натижада, Бутрус туғилишидан ногирон бўлган одам учун шифо талаб қилди. Муқаддас Китобда шундай дейилган: «Шундан кейин Бутрус шол одамни ўнг қўлидан ушлаб, ўрнидан туришига кўмаклашди. Шу заҳоти шол одамнинг оёқлари билан тўпиқлари мустаҳкам бўлди. У сакраб турди–ю, юра бошлади. Кейин у юриб, сакраб, Худога ҳамду сано айтиб, Бутрус ва Юҳанно билан бирга Маъбад ҳовлисига кирди» (Ҳаворийлар 3:7-8). Айнан шуни Исо назарда тутган эди — Унинг Исмини ҳокимият билан ишлатиш.
Юҳанно 10:25 да У нима деганини эсланг: “Исо уларга жавоб берди: — Мен сизларга айтдим, аммо сизлар ишонмаяпсизлар. Осмондаги Отам номидан қилаётган ишларим кимлигимни кўрсатиб турибди”. У бизга Ўзининг номидан шундай қилишни буюрди. Биз Унинг номидан ҳар қандай нарсага гапириш ва мўъжизаларни қабул қилиш қудратига эгамиз. Сиз синган суякларга, кўр кўзларга ва ҳар қандай қийин вазиятга Унинг номи билан гапиришингиз мумкин ва ўзгаришлар содир бўлади. Худога шукур!
Унинг номида гапирганингизда, сўзларингиз амалга ошишини таъминлаш учун У илоҳий куч билан ҳозир бўлади. Бу натижаларни кафолатлайди. Бу бизга берилган кучдир. Бу дунёдан ташқари куч – Унинг номи билан вазиятни ўзгартириш кучи. Ҳудога ҳамду санолар бўлсин!
🙏Ибодат
Азиз Ота, Исо номида берган ҳокимиятинг учун Сенга раҳмат. Мен Унинг номида гапирсам ва ҳаракат қилсам, ҳар бир ҳолат Сенинг иродангга мувофиқ бўлади. Касаллик, заифлик, қашшоқлик ва барча қаршиликлар Исонинг номи олдида таъзим қилади. Мен Исо номида ҳаётимнинг ҳар бир соҳасида Сенинг кучингни кўрсатиб, бу ҳокимиятда юраман. Омин.
📖Ўрганиш учун:
https://t.me/Rhapsody_of_realities_Uzb
Унинг исмини ҳокимият билан ишлатиш
📖“Сизлар Менинг номимдан сўраган ҳамма нарсани Мен бажо келтираман, токи Ота Ўз Ўғли орқали улуғлансин. Ҳа, сизлар Менинг номим билан Мендан сўраган ҳар қандай нарсани бажо келтираман” (Юҳанно 14:13-14).

Ҳаворийлар 3:6-7:
"Бутрус эса унга деди: — Менинг пулим йўқ, аммо ўзимда бор нарсани сенга бераман. Носиралик Исо Масиҳ номи билан сенга буюраман: ўрнингдан туриб юр! Шундан кейин Бутрус шол одамни ўнг қўлидан ушлаб, ўрнидан туришига кўмаклашди. Шу заҳоти шол одамнинг оёқлари билан тўпиқлари мустаҳкам бўлди."
Филиппиликларга 2:9-10:
"Шунинг учун Худо Уни энг юқорига юксалтирди ва Унга ҳар қандай исмдан юқори исмни ато этди. Токи Исонинг олдида еру осмондаги ва ер остидаги борлиқ жон тиз чўксин"
https://t.me/Rhapsody_of_realities_Uzb