8 февраль учун Ҳақиқат Достони
Инсон ҳаётингизнинг сиқиб чиқарилиши
Сизнинг Масиҳда ким эканлигингиз ва қайта туғилганингизда нима содир бўлганлиги ҳақидаги тасаввурингизни шакллантириши керак бўлган асосий ҳақиқатлардан бири шуки, сизнинг биологик ота-онангиздан туғилган инсон ҳаётингиз Худонинг ҳаёти билан алмаштирилган. Гуноҳ ва заифлик билан белги қўйилган, зулмат ва чекловлар билан тўлган бу инсон ҳаёти Масиҳнинг илоҳий моҳияти билан сиқиб чиқарилди.
Бу масихийликнинг энг катта ваҳийларидан биридир. Худонинг табиати инсонга ўтиши ҳақида ўйлаб кўринг! Бу илоҳий ҳаёт абадий ҳаёт деб аталади. Юҳанно 3:16 да шундай дейилган: “Зеро, Худо оламни шунчалик севдики, Ўзининг ягона Ўғлини берди. Токи Унга ишонганлардан биронтаси ҳалок бўлмасин, балки абадий ҳаётга эга бўлсин”.
Бу — ҳозирги сиздаги ҳаёт, Масиҳ сизда яшайдиган ҳаёт: “Худонинг гувоҳлиги шундан иборат: Худо бизга абадий ҳаёт берди ва бу абадий ҳаётнинг манбаи Худонинг Ўғли Исодир. Ким Худонинг Ўғлига эга бўлса, ҳаётга эгадир. Худонинг Ўғлига эга бўлмаган одамда эса ҳаёт йўқ”. (1 Юҳанно 5:11-12)
Айнан шу илоҳий табиат масихийликни дунё динларидан ажратиб туради. 2 Бутрус 1:4 да айтилишича, “энди биз бузғунчи эҳтирослар дастидан авж олган бу дунёнинг ахлоқсизлигидан қочиб, Худонинг илоҳий табиатидан баҳраманд бўла оламиз”. Бу хушхабарнинг юраги: мўрт/заиф инсон ҳаётингизни Худонинг улуғвор, бузилмас ҳаётига алмаштириш. Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!
🙏Ибодат
Азиз Ота, мендаги Масиҳнинг ҳаёти учун Сенга раҳмат айтаман. Менинг танамда касалликлар, заифликлар ва ожизликлар ривожлана олмайди, чунки мен абадий ҳаётга эгаман. Ичимдаги илоҳий ҳаёт менинг руҳим, жоним ва танам устидан ҳукмронлик қилади ва мен Исо номи билан шайтон ва бу дунёнинг элементлари устидан мутлоқ ҳукмронлик қилиб юраман. Омин.
📖Ўрганиш учун:
https://t.me/Rhapsody_of_realities_Uzb
Инсон ҳаётингизнинг сиқиб чиқарилиши
“Худонинг гувоҳлиги шундан иборат: Худо бизга абадий ҳаёт берди ва бу абадий ҳаётнинг манбаи Худонинг Ўғли Исодир”. (1 Юҳанно 5:11)

2 Бутрус 1:4:
"Масиҳнинг шарофати билан биз Худо ваъда қилган баракаларни олдик. Энди сизлар бузғунчи эҳтирослар дастидан авж олган бу дунёнинг ахлоқсизлигидан қочиб, Худонинг илоҳий табиатидан баҳраманд бўла оласизлар."
Юҳанно 10:10:
"Ўғри фақат ўғирлаш, бўғизлаш, барбод қилиш учун келади. Мен эса уларга ҳаёт, фаровон ҳаёт бериш учун келганман."
Римликларга 8:11:
"Исони ўликдан тирилтирган Худонинг Руҳи қалбингизда яшаяпти. Исо Масиҳни ўликдан тирилтирган Худо юрагингизда яшаётган Руҳи орқали сизларнинг фоний танангизни ҳам ўликдан тирилтиради."
https://t.me/Rhapsody_of_realities_Uzb