27 январь учун Ҳақиқат Достони
У каби ибодат қилинг
Раббий Исо Ўз даврининг диний раҳбарлари ва унинг атрофидаги одамлар ўрганиб қолган нарсалардан жуда фарқ қилар эди. У ҳақида ҳамма нарса ажойиб ва ҳайратланарли эди, жумладан унинг ибодат ҳаёти ва ибодат тили. Шогирдлари уни бир муддат кузатиб туриб, бир куни унинг олдига келиб: «Сиз ҳам бизга ибодат қилишни ўргатинг», — дейишди. Хўш, нега улар бу хақда сўрашди?
Эсингизда бўлсин, улар яҳудий эдилар ва яҳудийлар ибодат қилишни билишарди. Яҳудийлар ҳар доим ибодат қилишган, уларнинг бутун ҳаёти маъбад атрофида ва ибодат атрофида айланган. Шунинг учун яҳудий учун “Бизга ибодат қилишни ўргатинг” дейиш муҳим нарсани англатади. Улар аллақачон диний ибодат қилишган, чунки уларнинг динлари буни талаб қилган. Улар, одатдагидек, бир кунда бир неча марта ибодат қилишарди. Лекин улар Исода бошқача нарсани пайқашди: унинг ибодатлари самарали эканилигини кўришди. Улар натижаларни кўришди. Унинг сўзлари кучли эди. Исо гапирганда нимадир юз берарди.
Исо ибодат қилганида, бу диний эмас эди. У ҳақиқатан ҳам тинглаётган одам билан гаплашаётгандек кўринарди. Улар ҳеч қачон дин етакчиларининг бундай ибодат қилишларини кўрмаганлар. Ва бундан ҳам ҳайратланарлиси шундаки, Исо гапирган томон жавоб бергандек туюларди, чунки Унинг ҳаёти бу ибодатларга жавобларни акс эттирган. Бу шогирдларни ҳайратда қолдирди ва улар: “Устоз, бизга ибодат қилишни ўргатинг”, дедилар. Исо уларга ибодат қилишни ўргатди ва улар ҳам у каби ибодат қила бошладилар.
Хушхабар, Ҳаворийлар ва Мактубларни ўрганар экансиз, улар ҳақиқаттан ҳам Исо каби ибодат қилишни ўрганганликларини билиб оласиз. Ўзларининг ёзувлари орқали улар бизга Исо ўргатганидек ибодат қилишни ўргатишди ва энди биз ҳам Исо каби ибодат қиламиз ва Исо каби натижаларга эришамиз. Сиз ибодат ҳақида билиб олганингизда, ибодат қилиш сизга ёқиб қолади! Сиз ибодат орқали ҳақиқаттан ҳам ўзгаришлар қилишингиз ва ходисалар амалга оширишингиз мумкинлигини тушунасиз. Кейин ибодат ҳаётингизда, бошқаларнинг ҳаётида ва дунё халқларида Худонинг иродасини амалга ошириш учун кучли воситага айланади.
🙏Эътироф этиш
Менинг ибодатларим кучли ва самарали бўлиб, ҳаётим, оилам ва дунёмни ўзгартиришга қодир. Ибодатда айтган ҳар бир сўзим кучга эга ва натижа олиб келади. Раббим, мени ўзгаришлар агенти қилганинг учун раҳмат. Исо номи билан, Омин.
📖Ўрганиш учун:
https://t.me/Rhapsody_of_realities_Uzb
У каби ибодат қилинг
📖"Бир пайт Исо ибодат қилаётган эди. Ибодатни тамом қилгач, шогирдларидан бири Унга деди: — Ҳазрат! Яҳё ўз шогирдларига ибодат қилишни ўргатганди. Сиз ҳам бизга ибодат қилишни ўргатинг" (Луқо 11:1).

Марк 11:24: "Бинобарин, сизларга айтаман: сиз ибодатда нимаики сўрасангиз, олдим, деб ишонинглар ва сизга берилади."
Юҳанно 14:13-14: "Сизлар Менинг номимдан сўраган ҳамма нарсани Мен бажо келтираман, токи Ота Ўз Ўғли орқали улуғлансин. Ҳа, сизлар Менинг номим билан Мендан сўраган ҳар қандай нарсани бажо келтираман."
1 Юҳанно 5:14-15: "Биз абадий ҳаётга эга бўлганимиз учун Худонинг ҳузурида дадил бўламиз, чунки Худонинг иродасига кўра нимани сўрасак, У бизга қулоқ тутишини биламиз. Худо ибодатларимизга қулоқ тутар экан, демак, ибодатларимизга жавоб олганимизга тўлиқ ишонч ҳосил қиламиз."
https://t.me/Rhapsody_of_realities_Uzb