21 январь учун Ҳақиқат Достони
Исода дўзах ва ўлим калитлари бор
📖“Мен Ибтидо ва Интиҳодирман, — деб айтмоқда Эгамиз Худо. — Мен олдин бор бўлган, ҳозир ҳам бор, келажакда ҳам бор бўладиган Қодир Худодирман". (Ваҳий 1:8).
Олдинги хабаримизда айтиб ўтган жуда муҳим фикрлардан бири шундан иборатки, Исо хочда бўлганида эмас, балки дўзахда шайтонни мағлуб этган. Хочга михланишнинг бутун мавзуси бутун бир жараён эди. Шунинг учун, Муқаддас Ёзув қачон хочга михланишнинг аниқ ҳаракатига ишора қилгани ёки тасвирлаганини ва у Масиҳнинг ҳибсга олиниши, ўлими ва дафн этилишининг бутун жараёнига ишора қилганини тушунишингиз керак. Унинг хочдаги ғалабаси шундан иборатки, У ҳатто ўлимгача итоаткорлик билан бўйсунди, Одам Ато эса Худога итоатсизлик қилган эди: “Бир одамнинг итоатсизлиги туфайли кўп одамлар гуноҳкор бўлган бўлса, энди бир Кишининг итоаткорлиги туфайли ҳамма солиҳ бўла олади.” (Римликларга 5:19).
Одам Ато Худонинг иродасига бўйсунмади, лекин Исо бўйсунди. Шунинг учун Муқаддас Китобда шундай дейилади: “Шунинг учун Худо Уни энг юқорига юксалтирди ва Унга ҳар қандай исмдан юқори исмни ато этди…” (Филиппиликларга 2:9), чунки У ўлимгача — хочдаги ўлимгача — итоаткор эди. Лекин, аввал айтилганидек, У у ерда шайтонни мағлуб этмади. Агар У хочда шайтонни мағлуб этганида эди, У дўзахга тушишига ҳожат қолмаган бўларди.
Аммо дўзахда шайтон билан учрашди, уни мағлуб этди ва ундан дўзах ва ўлим калитларини олди. Бу сизга шайтон ҳақида нима дейди? У ҳеч кимни ўлдиришга қодир эмас, акс ҳолда у ҳаммани ўлдиради. Исо уни фалаж қилди ва бизга унинг устидан ҳокимият берди. У ўлим кучига эга бўлган, яъни иблиснинг барча ишларини йўқ қилди: “Бу фарзандлар фоний бандалар бўлганлари учун, Исо ҳам, улар сингари, инсон бўлди. Зеро, У Ўз ўлими орқалигина ўлим келтирувчи иблиснинг қудратини йўқ қила олди ва умр бўйи ўлим қўрқувига қул бўлган одамзодни озод қилишга муваффақ бўлди.” (Ибронийларга 2:14-15).
Шайтондан қўрқманг. Агар у хонангизга кириб, “мен сени ўлдираман” деса, унинг устидан кулиб, “Бу бемаънилик”, деб айтинг. У билан баҳслашишингиз шарт эмас. У заиф ва мағлуб бўлган душмандир. Худога шукур! Исо ўлганида, сиз Унда ўлганингизни тушунинг, чунки сиз Унда бўлгансиз. У дафн этилганида, сиз ҳам Унда бўлиб дафн этилгансизлар. У дўзахга тушганида, сиз Унда эдингиз. Шундай қилиб, У дўзахда шайтонни ва зулмат жинларини мағлуб этганида, сиз Унда эдингиз. Бу дегани, сиз шайтон ва унинг хизматкорларини дўзахда мағлуб қилдингиз. Бу ҳозирда долзарб бўлган ҳақиқатдир. Худога шукур!
🙏Ибодат
Азиз Ота, мен ўлимни, дўзахни ва қабрни енгган Исо Масиҳ орқали эришган ғалабам учун Сенга раҳмат айтаман. Мен зулмат кучлари устидан Масиҳ менга берган куч ва ҳукмронлик туфайли бу дунёнинг унсурлари устидан ғалаба қозониб яшаяпман. Ушбу ажойиб ҳақиқат учун раҳмат! Омин.
📖Ўрганиш учун:
Филиппиликларга 2:9-11: "Шунинг учун Худо Уни энг юқорига юксалтирди ва Унга ҳар қандай исмдан юқори исмни ато этди. Токи Исонинг олдида еру осмондаги ва ер остидаги борлиқ жон тиз чўксин, ҳар бир тил Исо Масиҳни Раббий, деб тан олсин. Мана шу Отамиз Худога шуҳрат келтиради."
Колосаликларга 2:15: "Ўша хоч орқали коинотдаги кучлару ҳукмронликлар устидан ғалаба қозониб, уларни қуролсизлантирди. Ўзининг ғолибона юришида уларнинг тутқун эканлигини намойиш этиб, шарманда қилди."
Ваҳий 1:18: "Барҳаётман. Ўлган эдим ва мана, абадулабад тирикман. Ўлимнинг ва ўликлар диёрининг калитлари Мендадир."
https://t.me/Rhapsody_of_realities_Uzb