"Оддий, орзуларга тўла аёлдан ҳамиша курашга тайёр блогер бўлишгача ўтилган 15 йиллик йўл...."
(65 ~ қисм)
Болаларга кўнгилочар мажмуа, музқаймоқ шаҳобчасини" тезроқ қуришим керак эканлигини айтганимда, нариги 4 соток ерга қилган қурилишимизда туну-кун бош-қош бўлган ва ҳаражатларнинг барчасидан шаҳсан хабардор бўлган ота-онам:
~ У ернинг узунлиги деярли нариги жойингдан 3 баробар катта. Наригиёқни ахлатини тозалашнинг ўзига 10 000 (ўн минг) АҚШ доллари кетган. Бу томонга эса, 3 баробар кўп кетса керак?!
~ Ҳа дада, шунақа....
~ Айтаётган лойиҳанг жуда гўзал, лекин... Бунча пулни қаердан оласан? Ахир нариги томонни шу даражагача келтиргунча оз мунча сарфладиларингми?
~ Дада, мен Абдулла Ниғматовтчга лафз қилдим. Ахир ўзларингиз "ЛАФЗ ~ бу Оллоҳнинг олдида ичилган қасамдир!" дея, ҳамиша лафзимиз устидан чиқишимиз кераклигини ўргатиб келгансизларку?
~ Ҳм.... Бўлмаса, мана ўтган йили олган, минганимга ҳали ярим йил ҳам бўлмаган "Каптива"мни ол. Бу бизни қўшганимиз.
~ Йўғ-е?! Сиз пиёда қоласизми?!
~ Қариганда машинада юришимиз шарт эмас, пиёда юрсак соғлигимизга ҳам анча фойдали, тўғрими онаси, ~ дея ҳазил қилди дадам онамга қараб.
~ Ҳўп оламан, фақат битта шарт билан.
~ Нима шарт экан?
~ Қарзга! Худо ҳоҳласа, ишларимиз яхшиланиб кетганидан сўнг, сизга битта янги "Каптива" олиб бериш шарти билан.
~ Йўғ-е, нималар деяпсан?! Ота-она ўз боласига ҳам қарз берар эканми?!
~ Бўлмаса, олмайман!
Ёшлигимдан айтганимни қилдирадиган қайсар бўлиб ўсганим, ҳалигача айтганим айтган, деганим деган бўлиши учун қайсарланиб туришимни билган ота-онам рози бўлишга мажбур бўлдилар.
Ўша заҳотиёқ машинани ҳаридорга қўйиб, тезроқ сотишни акамга буюришди.
Акамдан "Каптива" эвазига қанча пул келишини мумкин деган саволимга энг кўпи билан 10 000 (ўн минг) АҚШ доллари келиши мумкинлигини эшитиб, бу лойиҳам учун фақатгина хамир учидан патир бўлишини сезган ҳолда, жимгина йўлда тузиб келган яна бошқа режамни амалга оширишга киришиб кетдим.
Бу орада турмуш ўртоғим ҳам ота-онаси (қайнона-қайнотам)га қўнғироқ қилиб, ёрдам сўраса, деҳқончиликда кун кўрувчи уларнинг ҳам яхши ниятда машина сотиб олиш мақсадида "тишларининг кавагида" йиғиб қўйган 10 000 (ўн минг) АҚШ долларлари борлиги ва ўшани беришларини айтишибди. Ва, мен водийда эканлигим сабаб, кўришиб берворишга келишишибди.
Қадрон опахоним Тулганой опа билан кўришиш мақсадида, бизнинг қишлоқдан 30-40 км. нарида жойлашган Андижон шаҳри томон йўл олдим.
Опа билан кўришиб, бўлиб ўтган воқеаларни айтиб, молиявий кўмак сўрадим. У эса:
~ Фоти қизим, қаердан оламан шунча пулни? Ўшанда бор пулимни сенга уй сотиб олишга берганман. Тоғанг ҳам, мен ҳам ишламаяпмиз. Пенсиямизу, ўзинг жўнатаётган ўша уйлар ижара пулига кун ўтказяпмиз.
~ Опа, балки ўша уйларни сотармиз? Ҳозир айни қимматлашган вақти. Ўша ижара пулларини мен ўзим бериб туравераман сизларга.
~ Қўйсангчи! Ҳали яхшилаб ишга тушиб, фойдага кирмагансанку, ким сендан пул олади?!
~ Ҳар қалай.... Лойиҳам жуда яхши нарсада...
~ Ҳўп майли, у ҳолда сен билан бугуноқ йўлга чиқамиз. Уйларни сотиб, лойиҳангга қўшамиз, Худо ҳоҳласа.
~ Раҳмат опа.
~ Арзимайди. Агар ҳозир қизалоғим тирик бўлганида, унга ҳам керак бўлса жонимни берган бўлар эдим....~ деб, ҳар сафар мени кўрганида бағрига қаттиқ босиб, кўзларига ёш олувчи опа яна шу ҳолатни қайтарди.
Бундан доимгидай, кўнглим яна ғалати бўлиб, юрагимга бироз оғриқ тургандай бўлди.
~ Опа, мен унда уйга борай....
~ Ҳўп, боравер. Мен тайёр бўлиб, йўловчи машинада сенга ҳам бир жой олиб, қишлоғингдан олиб кетамиз. Ахир барибир Тошкентга Балиқчининг йўлидан ўтилади. Икки соатларда боришимиз мумкин, тайёрланиб тур.
~ Ҳўп.
Уйга қайтиб келсам, қайноғам катта ҳовлимизда ота-онамлар билан суҳбатлашиб, мени кутиб турган эканлар.
Уйдагилар бериб юборган 10 000 (ўн минг)ни бериб, дуолар қилишганини айтиб, кетди.
Акамнинг бир таниши машинани ҳозироқ сотиб олишга рози бўлиб, 10 000 (ўн минг) бергани учун, ота-онам ҳам ҳурсанд ҳолда, уни менга тутқазишди.
Қўлимда ўша вақтнинг ўзида яқинларимиз кўмаги билан 20 000 (йигирма минг) АҚШ доллари пайдо бўлди.