"Оддий, орзуларга тўла аёлдан ҳамиша курашга тайёр блогер бўлишгача ўтилган 15 йиллик йўл...."
(62 ~ қисм)
~ Энди, бу ёғини эшитинглар. Режа бўйича очилишни қилиб, тадбиркор билан суҳбатни ўтказиб бўлган бош вазиримиз кортежига ўтириб қайтиб кетиши кўзда тутилган бўлса-да, негадир у бинодан чиқиб кетаётиб, кутиб турган кортеж тарафга йўл олмай, шарт ўнгга бурилиб, пиёда кетди. Ана ўша пайтда ёнидаги шаҳар ва туман масъулларини бир кўришингиз керак эдида... Шаҳар хокими "нима қиляпти?" дегандай бир унга қарайди, бир бунга қарайди. Кейин ҳаммаси ўзларини ўнглаб олиб, ортидан югуриб кетаверишди. Биз ҳам табиийки орқаларидан секин боравердик. Кейин шарт чапга бурилиб, сизларнинг стоянкаларингиз, биноларингизга қараб, аркангиз ёнига тўҳтаб, "бу бино қанақа бино?" деб сўрадилар. Рахманов "Болалар ва аҳолига савдо ва маиший ҳизмат мажмуаси" деди шошиб. Ўша пайтда биноингиз ва унинг ортида эккан гулларингиз қанақа гўзал кўриниб турганини бизнинг кўзларимиз билан кўрганингизда эди....
"Кимлар қурди?"
"Бир ёш тадбиркор оиламиз. "Ёш тадбиркор аёл конкурси"да аёли ғолиб бўлгани сабаб, 4 соток ер майдони бергандик!"
"Қани уларни чақирингларчи?"
Умуман режада бўлмаган нарсалар бўлиб кетаётганидан ҳаммаси шокка тушиб қолиб, нима қилишни ҳам билмай қолишганди, рости. Лекин мен роса ҳурсанд бўлдим, сингил. Бу сизларнинг шунча қилган меҳнатларингиз самарасидир! Оллоҳга шукр-ки, эътиборсиз қолдиртирмади! Битта катта раҳбарнинг эътиборини жалб қилдиртирди! Қолган воқеаларни эса, ўзларингиз гувоҳи бўлдингизлар. Суҳбатларингиз ҳам зўр бўлди. Биз сизга ишонардик! Энди нариги томонини ҳам гул-гулистон қилиб, маҳалламиз кўркига яна кўрк қўшасизлар, Худо хохласа.
~ Сайфулла ака, раҳмат. Борларингизга шукр. Аслида бизни қувончимиз бўлиши керак бўлган нарсага чин юракдан сизлар ҳам қувоняпсизлар.
~ Ие нималар деяпсиз, сингил? Биласизми авваллари бу аҳлатхоналарга айланган жойлар бизга қанча ташвиш келтирар эди?! Аҳоли бечора кеч кирса, бу томондан ҳатто юра олмасди, ахлатга келиб, ётиб олган бомжлар дастдан. Сизлар келиб тозалагандан сўнг, ўзингиз халқни бирлаштириб, ёзиб-чизиб ташқи ёритишни ҳам тўғрилатганингизлар эсингиздан чиқиб қолдими?! Зимистон ахлатга тўлган кўча ўрнида, гулистон ёруғ кўча бўлса, нега ҳурсанд бўлмаслигимиз керак экан?!
~ Раҳмат ака.
Маҳалла раиси ҳақиқатдан ҳам шу ўзи яшаб, ишлаб турган ҳудудни қаттиқ севувчи, унинг ҳар бир бурчагини ўз уйидек асровчи, аҳолисини эса, ўз фарзандидек ардоқловчи, ҳақпарвар одам эди.
~ Ака, лекин.... Ҳозир Бахтиёр Султанович келгандилар...
~ Билдик. Шунинг учун ҳам ташқарига чиқмай, сизни шу хонада кутиб ўтиргандикда. Бир табриклаб, ҳурсандчилигингизга шерик бўлиб кетайлик деб.
~ Ака, шу ерни олиш учун ҳам неччи йил югурганимни ҳеч ким билмаса ҳам, сиз яхши биласиз. Қўлимда бош вазир протоколи бўлиб туриб, шунча югурдиму.... Ҳозир эса, қўлимда ҳеч нарса йўқ. Фақатгина бош вазиримизнинг ҳеч қаерга ёзиб олинмаган лафзлари бор, ҳолос. Шу сабабли, бирор бир қоғоз беришмаса, ҳеч нарса қилмаслигимни айтдим.
~ Ие, бош вазиримизнинг гаплари ҳазил эмаску?! Камига шунча одам олдида баралла айтдилар, ҳаммамиз эшитдикку?!
~ Ака, мен қайтиб бош вазиримизни кўра оламанми, йўқми... Лекин, ҳамма жойда ҳужжат сўралади....
~ Ахир, Абдулла Ниғматович шаҳар хокими-ю, туман хокимлари ёрдам беришини, яна ўша лойиҳангизни битирганингиздан сўнг, ўзлари шаҳсан келиб, мороженное еб кетишларини айтдиларку?
~ Бошида давлатнинг минг ҳил ташвишлари турган одамнинг бизга берган бу ваъдаси эсларида қолади деб ўйлайсизми....
~ Сингил ишонмаслигингиз мумкин, лекин мана ҳаммамиздан сўранг. Бу одамни суҳбати, айтган гаплари чин қалбидан чиққанлиги ва берган ваъдасини устидан чиқишлиги шундай юз-кўзларидан кўриниб турибди. Ҳаётни, одамларни кўриб қўйган акангизга ишонинг. У одам алдамайди! Тўғрими?
~ Тўғри, биз ҳам кўриб, давлатда лавозим жиҳатдан президентдан кейин турувчи иккинчи даражали шаҳснинг бу қадар оддийлиги, самимийлигига тан бериб ҳурсанд бўлдик, рости. Баъзи бир лавозим эгалари у одамдан ибрат олса бўлар экан деб ўтирибмиз, ҳатто.