"Оддий, орзуларга тўла аёлдан ҳамиша курашга тайёр блогер бўлишгача ўтилган 15 йиллик йўл...."
(60 ~ қисм)
А.Н.Ариповнинг тик боқиб турган ва самимият билан йўғрилган кўзларига қараб, негадир қалбим жўшиб:
~ Ҳа, қила оламиз! ~ дедим қатъият билан.
~ Баракалла! Қилинглар, ўзим мароженное егани келаман! Мана раҳбарларимиз ўзлари кўз-қулоқ бўлиб, сизларга кўмаклашишади! ~ ажойиб беғаразлик ва қувонч билан айтиб, ҳўжайним елкаларига секингина бир қоқиб, далда бериб қўйди бош вазир.
Ва, барчамиз ҳайрлашдик.
А.Н.Арипов ёнимизда кутиб турган кортежига ўтирди-ю, кетди.
Орадан ярим соатларча вақт ўтиб, ишхонамизга туман хокими (ўша пайтдаги) Б.С.Рахманов келиб:
~ Фотима, қани бош вазирга айтган проектингиз?
~ Қанақа проект Бахтиёр Султанович? Мен "нима қилган бўлардингиз?" деган саволига жавоб бердим, ҳолос.
~ Ие, нима деганингиз бу?! Ахир бош вазирга "бажараман!!!" деб ваъда бердингизку?!
~ Ҳўп бажараман! Лекин, қани гарантия?! Бирор бир ҳужжат берасизларми?!
~ Қанақа гарантия?! Ўйлаб гапиряпсизми?! Ахир Бош вазирнинг ўзлари, шаҳсан(!!!) айтдиларку?! Ҳатто битгач, келишга ҳам ваъда бердиларку?!
~ Ээээ йўўўўқ.... Узр-у, Бахтиёр Султанович, русларда "пустое слово к делу не привяжешь" деган гап бор. Эртага мен "бош вазир билан шаҳсан кўришганим ва у ваъда бергани учун, ҳужжат қилиб беринглар" десам, биров менга ишонадими?! Қўлимдаги собиқ бош вазир Ш.М.Мирзиёевнинг шаҳсан имзолаган протоколи билан 4 соток ер учун 7 йил югурдиму?! Шунда ҳам менга протоколда кўрсатилган Сергели-4даги марказий ер эмас, бу ердаги ахлатхонани зўрға бердингизлару?! Шундай экан, менга бирор бир гарантия керак. Бўлмаса, ҳеч нарса қилмайман!
~ Ие, қизиқ одам экансиз?! Бизга бош вазирнинг гаплари, кўрсатмалари "ўйинчоқ" деб ўйлайсизми?! Ахир унинг кўрсатмаларини шаҳар хокими-ю, прокурор, ииб, солиқ раҳбари ва бизнинг ҳам ҳудди шундай раҳбарларимиз ўз қулоқлари билан эшитиб туришди-ю?!
~ Ҳўп, эртага бирор нарса бўлса, шу одамларни чақирсам, менга гувоҳликка ўтишадими?!
~ Қанақа гувоҳлик?! Жиннимисиз сиз?! Нима нарса бўлади?! Ҳар балони ўйлайверадими одам?!
~ Ёмонликни ўйламагунча яхшилик бўлмайди! Мен бирор бир гарантия бўлмаса, ҳеч нарса қилмайман. Бош вазиримизга эса, тадбиркор қизимизни пули йўқ экан деб қўяверинг!
~ Ҳўп, сиз бош вазирга айтган режангиз лойиҳасини тайёрланг! Мен эртага ҳужжат масаласини бирор бир йўлини ўйлаб кўраман.
~ Ҳўп, лойиҳани тайёрлайман. Лекин, яна бир бора айтиб қўяй, ҳужжатсиз ҳеч нарса қилмайман!
~ Ҳўп. Бош вазирга ҳам ишонмасангиз, билмадим.....
Шу гапидан сўнг, аслида ҳеч нарсага ишонмай қолганимнинг сабаби кимлар эканлиги, ўшалар ичида ўзи ҳам борлигини юзига шартта-шартта айтиб ташлагим келди-ю, лекин кейин ўзимни қўлга олиб:
~ Мана бу биномни қуришга 400 миллион (у пайтда 80 минг АҚШ долларига тенг) банкдан кредит олдик ва битта уйимизни сотдик. Бир тийин пулимиз қолмади. Қаердан қила оламан анави айтганларимни? Бирор бир банк ёрдам бера оладими? Ёрдам берасизларми?
~ Буларни бош вазирга ваъда беришдан олдин ўйлаш керак эди! Нима қиласиз, қандай бажарасиз бу менинг ишим эмас! Бу сизнинг муаммонгиз!
Шундай ҳар доимги талашув, тортишувли нотада туман хокими билан ҳайрлашиб, бироз аввал Бош вазир билан кўришувимдаги ҳурсандчилигимиз йўққа чиққандай бўлди гўё....