"Оддий, орзуларга тўла аёлдан ҳамиша курашга тайёр блогер бўлишгача ўтилган 15 йиллик йўл...."
(59 ~ қисм)
Тез кунлар ичида Б.С.Рахманов айтганидек, Қўйлиқ~5 мавземиз бозорчаси, кўча юзидаги ўша вақтда мавжуд бўлган барча дўконлар бизнинг бино фасад қисмидаги қаймоқранг ва жигарранг уйғунлигидаги рангларга бурканди. Ўша пайтда Сергели туманидаги деярли кўп дўконларнинг фасад қисмлари ҳам шу қаторда.
Тайёргарлик авжида бўлиб, орадан деярли 20 кун ўтиб кетганини ҳам билмай қолибмиз.
Бош вазир А.Н.Ариповнинг қачон келиши аниқ вақтини биз билмаганимиз сабаб, ҳар куни ишхонада кечгача ўтириб, у ёқ бу ёқни тозалаб, ишлаб кунни кеч қилардик.
2017 йилнинг 24 апрели....
Одатдагидай ишхонага эрта кунда келиб, орқа томонга экилган гулларимизни парваришлаб, келган бир-иккита мижозларни кузатиб ўтиргандик.
Райхон биз томонга югуриб келиб:
~ Фотима опа, Мурод ака, сизларни ташқарида чақиришяпти, ~ деди ҳаяжонланиб.
~ Ким?
~ Билмасам, кўпгина одамлар...
~ Ҳозир, ~ дедиг-у, биномиз аркасидан кўча томонга шошиб чиқиб бордик.
Ички ишлар ходимлари ва кўпгина одамлар аркамиз рўпарасидаги йўлнинг у тарафидаги пиёдалар йўлагида турган экан.
Секин улар томонга яқинлашдик.
Яқинлашгач Бош вазир А.Н.Арипов, Тошкент шаҳар хокими (ўша пайтдаги) Р.Ж.Усманов ва Сергели туман хокими (собиқ) Б.С.Рахмановлар биз томонга қараб бир нималарни гаплашиб турганини кўриб, юрагимиз бўғзимизга тиқилиб қолгудай гупиллаб уриб, эр-хотин бир-биримизга далда берган ҳолда бир қараб олиб, ёнма-ён туриб ёнларига бордик.
~ Ассалому алайкум.... Абдулла Ниғматович.... ~ дея олдим бироз овозим қалтираб. Ҳаяжондан овозим эшитилдими йўқми, ҳатто билмадим.
Негадир ҳудди бирор бир айб қилиб қўйган ёш болалардек турмуш ўртоғим иккимиз ерга қараб турардик.
Рўпарамизда турган А.Н.Арипов саломимизга алик олганидан сўнг, секин нигоҳимни уларга қаратдим.
Ва, Бош вазиримизнинг самимий жилмайиб турганлари, Тошкент шаҳар хокими Р.Ж.Усмановнинг кўзларини катта-катта очиб бизга қараб қотиб қолганини ва Б.С.Рахмановнинг кулиб турганини кўрдим.
~ Бу биноларни сизлар қурдингизларми? ~ деди А.Н.Арипов бизга бошдан оёқ қараб.
~ Ҳа......
~ Ҳм..... Айтингчи, ана бу томонга нима қилган бўлардингизлар? ~ деди А.Н.Арипов биномиз олдида йўл ёқасида турган яна 150 метр узунликдаги ахлатга тўлиб ётган жойни кўрсатиб (эсингизда бўлса, 200 метрли шундай жойдан бизга 53 метри берилганди, қолгани шундай қолганди).
Абдулла Ниғматовичнинг самимий боқиб турган кўзлари, ҳудди шундай самимий сўзлари менга қандайдир куч бериб:
~ Абдулла Ниғматович, Қўйлиқ-5 мавземиз бу жилой квартал. Атрофда 50дан ортиқ кўп қаватли уйлар бор, шу сабабли аҳоли сони ҳам анчагина. Лекин, бу атрофда одамларни чиқиб дам олиб ўтирадиган жойлари йўқ. Мен бу ерларни тозалаб, кўкламзорлаштириб, музқаймоқ шаҳобчалари-ю кўнгилочар мажмуалар қилган бўлардим.
~ Шу айтганингизни қила оласизми?
А.Н.Ариповнинг бу саволидан қотиб қолдим. Сабаби, ўзимнинг 53 метр узунликдаги жойимдан 60 машина ахлат олиб, 80 машина тоза тупроқ тўктириб тозалаттиришим учун ўша пайтда 10 000 (ўн минг) АҚШ доллари миқдорида катта пул кетганлиги, бу 150 метр жойга эса, бундан уч баробар кўпроқ яъни 30 000 (ўттиз минг) АҚШ доллари миқдоридаги маблағ фақат шу каби тозалаш ишларига кетиши мумкинлиги ўйлаб, миямда ҳисоб-китоб айланар эди.
(Ўша вақтдаги ўн минг АҚШ доллари кучини тасаввур қилишингиз учун, мисол келтираман. 2017 йилда бу пулга массивимиздан 1 хонали уй олиш мумкин бўлган бўлса, ҳозир ўша уйлар 30 000 (ўттиз минг) АҚШ доллари ҳисобида.)
~ Айтган режангизни қила оласизми? ~ Бош вазирнинг саволни қайтарганидан ҳаёлим бузилиб, у одамнинг кўзларига қарадим.
Ёнида турган Р.Ж.Усманов ҳануз қотиб турарди, Б.С.Рахманов эса, жилмайиб сал ортга чекиниб, рози бўл дегандай бош қимирлатарди.