#Қорақалпоғистон_очиқ_мулоқот
🇺🇿Қорақалпоғистондаги ўрганишлар давомида, Рақобат қўмитаси раисининг тадбиркорлик субъектлари, фуқаролар ва кенг жамоатчилик вакиллари билан очиқ мулоқоти ҳам бўлиб ўтди.
🔍 Тадбир давомида жисмоний ва юридик шахслардан мурожаатлар тингланди.
Хусусан,
✅ Шунингдек, тадбир давомида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилган ишлар ва уларнинг тарғиботи даражаси паст қамровда эканлиги ва бу юзасидан Қорақалпоғистонда тегишли чора-тадбирларни кучайтириш, бу каби семинар, тарғибот ишларини кўпроқ амалга ошириш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
📢 Очиқ мулоқот давомида Қорақалпоғистон Республикаси Рақобат қўмитаси томонидан ўтган 2024 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот бериб ўтилди.
Telegram | Raqobat.gov.uz | Facebook | Youtube | Instagram | X

- тадбиркорлар давлат харидлари жараёнларида учраётган муаммолар ва тендер қоидаларини такомиллаштириш бўйича;
- қишлоқ хўжалиги кооперативлари томонидан биржа савдоларида фьючерс шартномалари тузиш;
- ишлаб чиқариш ва экспорт билан шуғулланувчи тадбиркорларнинг ўз маҳсулотларини ташқи бозорга чиқаришдаги қийинчиликлар, бу масалаларга амалий ёрдам бериш учун қилган мурожаат ва таклифлари қабул қилиниб, уларни тегишлилиги бўйича ҳал этиш ҳамда бошқа масалаларни масъул давлат ташкилотлари билан биргаликда ўрганиш юзасидан тегишли вазифалар белгилаб олинди.
✅ Шунингдек, тадбир давомида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилган ишлар ва уларнинг тарғиботи даражаси паст қамровда эканлиги ва бу юзасидан Қорақалпоғистонда тегишли чора-тадбирларни кучайтириш, бу каби семинар, тарғибот ишларини кўпроқ амалга ошириш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
📢 Очиқ мулоқот давомида Қорақалпоғистон Республикаси Рақобат қўмитаси томонидан ўтган 2024 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот бериб ўтилди.
Хусусан, 2024 йилда келиб тушган 900 дан ортиқ мурожаатларни ўрганиш натижасида 1,7 млрд сўмдан ортиқ пул маблағлари истеъмолчилар ва тадбиркорлик субъектлари фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминлангани таъкидланди.