Бир қўшиқ тарихи.....
Дадахон Хасанов ижросида айтилган машҳур қўшиқнинг, афсонавий тарихи....
БАЛКИ ЎЧГАН ЭДИМ ЁДИНГДАН,
Ширин хаёлингни буздимми?
Лайло, Лайло, сенинг ёнингда
Япроқ каби кўрдим ўзимни,
Ширин хаёлингни буздимми?
Сени ўйлаб келмайди уйқу –
Қора туннинг ўзга сеҳри бор.
Тушларимда топай деб гулрў
Мен ухларман мангу, эҳтимол.
Гўзал тушлар тилайман, Лайло…
Яна пайдо бўлдинг йўлимда,
Яна йўлларингда бўзладим.
Бечора қалб сенинг қўлингда,
Кўзларингда менинг кўзларим.
Нечун пайдо бўлдинг йўлимда?..
1963
*
Ўзбекистон Халқ шоири
РАУФ ПАРФИ ЎЗТУРК
(Турсунали Парпиев)
1943-2005
*
Ҳаммамизга маълум ва машҳур ушбу сатрларнинг яратилиши тарихини кўпчилик билмаса керак. Рауф Парфи Ўзтурк қаламига мансуб бўлган ва Дадахон Хасанов ижросида янада жонланган ушбу сатрларнинг тарихини дўстларим билан баҳам кўришни истадим. Болаликдан ҳаммамизнинг севимли қўшиғимизга айланган «ЛАЙЛО»нинг тарихини ўқиб кўринг.
Абулфайз Баротов
СЕВГАН ҚАЛБ ЖАСОРАТИ
Ҳикоя
***
Бизлар университетда бир группада ўқирдик. Рауф айтарли чиройли эмасди. Аммо босиқлиги, ҳар бир гапни ўйлаб гапириши, кучли иродаси, самимий қалби билан бошқалардан ажралиб турарди. Бир хонада яшаётганимизга беш йил бўлибдики, унинг ҳаёти ҳақида тузукроқ бирон нима билмасдим. У ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмасди. Қўлтиқ таёқларига суянибгига университетга борар, дарслар тугади дегунча тўғри ётоқхонага қайтиб келиб, китоб мутоаала қилишга тушиб кетарди. Рауф ҳар хил кеча ва ўтиришларда ҳам кўринавермасди. Унинг иккала оёғининг ҳам тиззасидан пасти протез эди. Қандай фалокатга йўлиқиб оёқларидан ажраган – буни ҳам билмасдик.
Лайло эса чинамкам соҳибжамол эди.Унинг шаҳло кўзлари доимо кулиб турарди. Қоп-қора сочларини икки ўрим қилиб орқасига ташлаб юрадиган бу қизнинг гавдаси шаршарадан оқиб турган тиниқ сувни эслатарди. Ана шундай қиз Рауфни севиб қолганди.
Кейин эса таъна-ю-маломатлар уларнинг бошларига дўлдек ёғила бошлади. Уларнинг самимий севгисига қойил қолганлар ҳам кўп эди. Лекин курсимиздаги баъзи бир тилига кучи етмаганлар пичинг қилиб Лайлонинг қалбини вайрон қиларди. Ана шулардан бири Умида исмли қиз эди. Сочларини доимо каптарнинг уясидек қаққайтириб юрадиган озғин бу қиз оғзига нима келса, қайтармай гапириб юбораверарди.
Шундай бир воқеа эсимда. Шанба куни дарсларимиз эртароқ тугади. Аудиториядан чиқаётганимизда дугоналаридан бири Лайлони кинога таклиф қилиб қолди.
-Афсуски, сизлар билан бора олмайман,- деди Лайло.- Бошим оғриб турибди.
Ўртага Умида суқилди.
-Топган бахонангни қара-ю… Яхшиси ўша ёғоч оёқ билан учрашишим керак дегин, ишонайлик.
Умиданинг безбетлиги ҳаддан ошиб кетганди. Унинг гапини эшитганлар жойида қотиб қолишди. Лайлонинг эса шу пайтдаги аҳволи ўта аянчли эди. Ранги оппоқ бўлиб кетган, ўзи дағ-дағ титрарди. Сўнгра бирданига оҳ урди-да, юзларини қўллари билан бекитганича эшикка отилди. Аудитория ғала-ғовур бўлиб кетди. Ҳамма Умидага нафрат билан қарарди. У ўйламай айтиб қўйган гапининг даҳшатини энди сезгандек, бир бурчакда қимирламай турар, ранги қув учиб кетганди. Мен Лайлонинг полда сочилиб ётган китоб-дафтарларини йиғиштириб олдим-да, қизлардан биттасига бериб, ташқарига чиқдим.
Ўша куни тўғри ётоқхонага бормадим. Анча вақт шаҳар кўчаларида мақсадсиз тентираб юрдим. Умиданинг гаплари нафратимни ошириб юборганди.Ахир, Лайло севгани учун айбдорми? Рауфни камситишга нима ҳаққинг бор? Бундай фалокат ҳар бир кишининг ҳам бошига тушиш мумкин-ку. Бунчалик шафқатсиз, бағритош бўлмасанг, Умида!
Алламаҳалда ётоқхонага қайтиб келдим. Хонамизда чироқ ўчмаганди. Хонамизга яқинлашар эканман, ичкаридан келаётган овозни эшитиб, беихтиёр тўхтаб қолдим. Афтидан Лайло шу ерда эди.
-Бизлар бошқа бирга бўлмаслигимиз керак, Лайло! – деди, Рауф дардли овозда. Мени тўғри тушунинг. Бу таънаю-маломатлар бир куни сизни адойи тамом қилади. Мени деб азоб чекишингизни истамайман.
-Нега ундай деяпсиз?- деб, Лайло йиғлаб юборди. Майли, одамлар гапираверишсин, таъна тошларини отаверишсин. Барига чидайман, бардош бераман. Фақат сиз бундай гапларингиз билан мени қийнаманг.
Рауф унга нима деб жавоб қайтарди. Буни билишнинг иложи бўлмади.Уларнинг гапларига ортиқ 👇👇👇