Қадрли юртдошлар ва азиз риштонликлар!
Юртимизга бутун борлиғи ва чинакам гўзаллигини поёндоз қилиб тўшаб кириб келган навқиронлик фасли - баҳор айёми қутлуғ бўлсин. Сизларни ана шундай шукуҳли онларда самимий муборакбод этар эканман, бутун мусулмон оламининг муқаддас ойи бўлмиш Моҳи Рамазон билан баҳорнинг ҳамоҳанг келиши дилларимизга янги қувончлар, қалбларимизга юксак туйғулар бахш этиши табиийдир.
Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига йўллаган байрам табригида қайд этилганидек, "Ҳозирги вақтда барча соҳа ва тармоқлардаги ислоҳотларимиз муқаддас ислом динининг одамийлик моҳиятига уйғун бўлган “Инсон қадри учун, инсон бахти учун” деган эзгу ғоя асосида амалга оширилаётганини кўплаб мисолларда кўриш мумкин".
Риштон туман ҳокими
Баҳодиржон Холиқов.

Илоҳим, юртимизга қадам ранжида қилган баҳор фаслида ва муборак ойда пок ниятли халқимизнинг орзу ва мақсдалари рўёбга чиқаверсин, юртимиз тинч, халқимиз фаровон бўлсин!
Риштон туман ҳокими
Баҳодиржон Холиқов.