Деманг, кулиб юрибди,
Ғами йўқ, ғалваси йўқ.
Қаранг, қоядек турибди,
Унинг ҳеч ташвиши йўқ.
Айтолмайман дардларим,
Барин ичга ютарман.
Етарлидир ғанимларим,
Шунга кулиб тураман.
Ёвларим кулмасин деб,
Дўстим билмасин деб,
Руҳан синмайин деб,
Яшнаб, яйраб юраман.
Барибир билар онам,
Кўзимдан ўқир нолам.
Аллоҳ асрасин болам,
Деса, хурсанд юраман.
Ҳаёт шундай, нотекис,
Ҳеч қачон бўлмас тўкис.
Қалбимдачи, бир ҳис,
Шукр қилиб юраман.
Эй, Собир, кўп ўксима,
Дунёнинг ғамин ема.
Ер асли, оддий кема,
Шунда кезиб юраман..
Собир САЛИМ. 5.03.2025 й
﷽꯭❴꯭🌙꯭❵꯭◌꯭❥꯭◦꯭⋅ 𝚁𝙰𝚈𝙷𝙾𝙽 𝙰𝚉𝙸𝚉𝙱𝙴𝙺𝙾𝚅𝙰 𝙳𝙸𝙻𝙳𝙰𝙶𝙸 𝚂𝙰𝚃𝚁𝙻𝙰𝚁𝙸𝙼 🕋꯭꯭ཻ࿆◌꯭❥꯭◦⋅꯭❴꯭📿꯭❵꯭ﷺ
@RAYHON_AZIZBEKOVA
Ғами йўқ, ғалваси йўқ.
Қаранг, қоядек турибди,
Унинг ҳеч ташвиши йўқ.
Айтолмайман дардларим,
Барин ичга ютарман.
Етарлидир ғанимларим,
Шунга кулиб тураман.
Ёвларим кулмасин деб,
Дўстим билмасин деб,
Руҳан синмайин деб,
Яшнаб, яйраб юраман.
Барибир билар онам,
Кўзимдан ўқир нолам.
Аллоҳ асрасин болам,
Деса, хурсанд юраман.
Ҳаёт шундай, нотекис,
Ҳеч қачон бўлмас тўкис.
Қалбимдачи, бир ҳис,
Шукр қилиб юраман.
Эй, Собир, кўп ўксима,
Дунёнинг ғамин ема.
Ер асли, оддий кема,
Шунда кезиб юраман..
Собир САЛИМ. 5.03.2025 й
﷽꯭❴꯭🌙꯭❵꯭◌꯭❥꯭◦꯭⋅ 𝚁𝙰𝚈𝙷𝙾𝙽 𝙰𝚉𝙸𝚉𝙱𝙴𝙺𝙾𝚅𝙰 𝙳𝙸𝙻𝙳𝙰𝙶𝙸 𝚂𝙰𝚃𝚁𝙻𝙰𝚁𝙸𝙼 🕋꯭꯭ཻ࿆◌꯭❥꯭◦⋅꯭❴꯭📿꯭❵꯭ﷺ
@RAYHON_AZIZBEKOVA