кўринишида сизиб чиқади.
Сутлилик даражасига парвариш шароити, ем сифати, қуённинг ёши, зоти,
нечанчи бор болалаганлиги, йил фасли кабилар таъсир кўрсатади.
Ёз фаслида кўк ва ширадор ем-хашак миқдори кўп бўлиши боис она қуён
серсут бўлади.
Она қуённинг максимал серсутлик даври 3-4 маротаба болалаганидан сўнг
келади. Унинг ҳаддан ташқари семириб кетиши ва кам ҳаракатчан бўлиши
сутлилик даражасининг пасайиб кетишига олиб келади Семириб кетган урғочи
уруғланиш ва болалаш қобилиятини йўқотади. Бунинг олдини олиш учун эса
жониворга бериладиган юқори оқсилли (дон, комбикорм каби) емлар миқдорини
камайтириб, кўк ва ширадор емлар миқдорини ошириш, кўпроқ ҳаракатланиш
имконини яратиш лозим.
Қуён, айрим жониворлар каби, тунда ва эрта тонгда чиқарган нажасини
истеъмол қилади. Бу ҳолат фанда копрофагия деб аталади. Кундуз кунги нажас ñ
қаттиқ, қуруқ ва соққасимон, тунги нажас эса ñ юмшоқ ва нам бўлиб, соққалар
шакли бузилган кичик тўпламлар кўринишига эга бўлади. Тунги нажас
таркибидаги протеин кундуз кунги нажасга нисбатан 3,5 баробар ортиқ бўлади,
тўқималар миқдори эса 2 баробар кам бўлиб В гуруҳига мансуб витамин ва
минералларга бой бўлади. Юмшоқ (тунги) нажас қуёнхона ичида деярли
кўринмайди, негаки қуён уни тўғридан-тўғри ўз орқа ҳожат йўлиданоқ истеъмол
қилиб юборади. Бунинг учун у олд оёқларини икки ёнга ташлаб эгилади ва
тумшуқчасини орқа оёқлари орасидаги ҳожат тешигига етказади.
Ёш қуёнчаларда копрофагия, одатда, 23-24 кун ўтгач, она сутидан ташқари
бошқа емлар билан ҳам озиқлана бошлаганидан сўнг намоён бўлади.
Ўз нажасини истеъмол қилишдан маҳрум бўлиб ўсаётган қуёнчаларнинг
улғайиши, нажаси билан озиқланадиган қуёнчаларга нисбатан секин кечади. Ўз
нажасини истеъмол қилишдан маҳрум бўлган урғочи қуённинг ҳомиладорлигида
ҳамда ҳомиласининг ривожланишида оғишлар рўй бериши кузатилган.
Ўзининг тунги нажасини истеъмол қилиши қуён учун соғлом физиологик
ҳолат бўлиб, ошқозонидаги емнинг яхши ҳазм бўлиши, организмига қўшимча
оқсил ва витаминлар сингишини таъминлайди. Лекин, қуён нажасида касаллик
тарқатувчи микроблар ҳам бўлиши мумкинлигини ёдда тутмоқ лозим, шу боис
қуённинг касалликка чалинишини олдини олиш мақсадида қуёнхона ва
катакларнинг санитар ҳолати намунали тутилиши лозим.
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAFLXUgeS4zoJVxX3SQ