Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❗️Жорий йилда ҳудудларда жами 8,1 миллион квадрат метрдан иборат бўлган 135 минг квартирали уй-жойлар қурилади
АОКАда ўтказилган брифингда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саидносир Усмонов маълумот берди.
🖊Жумладан:
⏺ «Янги Ўзбекистон» массивларида – 28 минг 219 хонадонли;
⏺реновация ҳудудларида – 20 минг хонадонли;
⏺«Янги Тошкент» ҳудудида – 15 минг хонадонли;
⏺уй-жойга талаб юқори бошқа ҳудудларда – 71 минг 781 хонадонли уйлар барпо этиш белгиланди.
✅2025 йил 1 мартдан “Янги Ўзбекистон” массивлари учун янги ҳудудлар урбанизация тамойилларига мувофиқ танланади.
✅2025 йил 1 майдан бошлаб “Янги Ўзбекистон” массивларини барпо этиш доирасида ер участкаларини кўп квартирали уй-жойлар қуриш учун ижарага бериш бўйича аукцион савдоларида қатнашиш, кўп квартирали уй-жойларни қуриш ва уларни реализация қилишга фақат қўшилган қиймат солиғини тўловчи юридик шахсларга рухсат этилади.
✅Аукцион савдоларида ер участкасини кўп квартирали уй-жой қуриш учун ижарага олган юридик шахслар ижарага олган пайтдан бошлаб 12 ой давомида ушбу ер участкаси бўйича ер солиғини тўлашдан озод қилинади.
✅Қурилишни бошлашдан фойдаланишга рухсатнома беришга қадар бўлган жараёнлар тўлиқ онлайн режимида “Шаффоф қурилиш” тизимида амалга оширилади.
✅Энди инспекцияда рўйхатдан ўтган ва у томонидан назорат қилинадиган кўп квартирали уй-жойларни фойдаланишга рухсатнома беришдан олдин инструментал-техник текширувдан ўтказиш амалиёти бекор қилинмоқда.
📝 Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк