#АРХИВДАН
Қўшработ ердаги, "жаннат"дир,
Гапимнинг исботи—Пангатдир!
Қўшработ юртларнинг сараси,
Тимсолдир Қувкалла дараси.
Қўшработ дунёнинг чиройи,
Ҳуснига нур берар Саройи.
Ёзу қиш ёқимтой элвизак,
Камари, Тўмани эгизак.
Ўртада қад керган нақд супа,
Лаҳжада,, Майин"дир бу тепа.
Туғилгач туташган жонларим,
Томгандир киндикдан қонларим.
Қўшработ дунёда тенгсиз жой,
Безакдир Қизилбел, Ғўжимсой.
Борлиги —ярим жон, ярим тан,
Тиллодир Заркенту Зармитан.
Қўшработ шанига қўр ихлос,
Қирқовул, Саксончел, Қўроллос.
Манглайга берилган бисот-да,
Шифо сув Қўшоғоч, Пичотда.
Қўшработ солланар бахт ўпа,
Дарвоза —Қудуқча, Оқтепа.
Қўшработ айланма ўтовдир,
Тиклашган Қоратов—Оқтовдир.
Муллалим қарайди навбатга,
Сой сувин оқизар Навкатга.
Туташган қувончга овунчи,
Шўрчага Қоратош, Қовунчи.
Қўшработ,, азиз"лар маскани,
Жўшота—насим зап эсгани.
Дўнбира—йиққани, тергани,
Бахшига бошпана Қўрғони.
Ким бўлар Эргашдай юрт ули,
Достону терманинг,, булбули".
Қўшработ дунёнинг имоси,
Хуш кенти Оқмачит, Чиммоси.
Қўшработ—илоҳий нур ато,
Ўнг қулин ушлаган Нурота!
Қўшработ қўшнига ишқ, суҳан,
Чап қўлга уланган Иштихон!
Қабариқ кунжида, во дариғ,
Чап елка елкадош Пойариқ.
Ўнғайдир келишга, боришга,
Полмони ийиндош Форишга.
Қўшработ—кўкка йўл тип-тикка,
Тирмашинг ,,Ҳаётбахш",,, Кийикка".
Юртимнинг осмони ўшалар,
Чиқсангиз ниятлар ушалар.
О, Юртим, таҳсинлар этдима,
Борингни билганча битдима.
Қўшработ гўзалсан чинакам,
Қилган бу баётим жуда кам!
Тил қанча тўқисин ҳикоя,
Таърифинг топмайди ниҳоя.
Болангман, эй ота масканим,
Амрингга қулоғим осганим!
Бугунги тўйингни қутлайин,
Байрамбоп ўйингни қутлайин!
Она юрт, омон бўл, омон бўл,
Ҳамиша ёруғлик томон бўл!
Кўрк очиб гуллайвер, яшнайвер,
Қулфуриб мардона яшайвер.
Осмоним —Қўшработ, Қўшработ,
Посбоним—Қўшработ, Қўшработ!!!
⭕️ @Qoshrabot (расмий янгиликлар) каналига уланиш👇
https://t.me/+56xOjt6ku_I1NjYy
https://t.me/+56xOjt6ku_I1NjYy
Қўшработ ердаги, "жаннат"дир,
Гапимнинг исботи—Пангатдир!
Қўшработ юртларнинг сараси,
Тимсолдир Қувкалла дараси.
Қўшработ дунёнинг чиройи,
Ҳуснига нур берар Саройи.
Ёзу қиш ёқимтой элвизак,
Камари, Тўмани эгизак.
Ўртада қад керган нақд супа,
Лаҳжада,, Майин"дир бу тепа.
Туғилгач туташган жонларим,
Томгандир киндикдан қонларим.
Қўшработ дунёда тенгсиз жой,
Безакдир Қизилбел, Ғўжимсой.
Борлиги —ярим жон, ярим тан,
Тиллодир Заркенту Зармитан.
Қўшработ шанига қўр ихлос,
Қирқовул, Саксончел, Қўроллос.
Манглайга берилган бисот-да,
Шифо сув Қўшоғоч, Пичотда.
Қўшработ солланар бахт ўпа,
Дарвоза —Қудуқча, Оқтепа.
Қўшработ айланма ўтовдир,
Тиклашган Қоратов—Оқтовдир.
Муллалим қарайди навбатга,
Сой сувин оқизар Навкатга.
Туташган қувончга овунчи,
Шўрчага Қоратош, Қовунчи.
Қўшработ,, азиз"лар маскани,
Жўшота—насим зап эсгани.
Дўнбира—йиққани, тергани,
Бахшига бошпана Қўрғони.
Ким бўлар Эргашдай юрт ули,
Достону терманинг,, булбули".
Қўшработ дунёнинг имоси,
Хуш кенти Оқмачит, Чиммоси.
Қўшработ—илоҳий нур ато,
Ўнг қулин ушлаган Нурота!
Қўшработ қўшнига ишқ, суҳан,
Чап қўлга уланган Иштихон!
Қабариқ кунжида, во дариғ,
Чап елка елкадош Пойариқ.
Ўнғайдир келишга, боришга,
Полмони ийиндош Форишга.
Қўшработ—кўкка йўл тип-тикка,
Тирмашинг ,,Ҳаётбахш",,, Кийикка".
Юртимнинг осмони ўшалар,
Чиқсангиз ниятлар ушалар.
О, Юртим, таҳсинлар этдима,
Борингни билганча битдима.
Қўшработ гўзалсан чинакам,
Қилган бу баётим жуда кам!
Тил қанча тўқисин ҳикоя,
Таърифинг топмайди ниҳоя.
Болангман, эй ота масканим,
Амрингга қулоғим осганим!
Бугунги тўйингни қутлайин,
Байрамбоп ўйингни қутлайин!
Она юрт, омон бўл, омон бўл,
Ҳамиша ёруғлик томон бўл!
Кўрк очиб гуллайвер, яшнайвер,
Қулфуриб мардона яшайвер.
Осмоним —Қўшработ, Қўшработ,
Посбоним—Қўшработ, Қўшработ!!!
⭕️ @Qoshrabot (расмий янгиликлар) каналига уланиш👇
https://t.me/+56xOjt6ku_I1NjYy
https://t.me/+56xOjt6ku_I1NjYy