МУНОСИБ ЙЎЛ
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Аллоҳ бирингизни бирингиздан ризқда устун қилиб қўйди. Бас, бу ризқда устун қилинган кишилар ўзларининг ризқларини қўл остидаги қулларига қайтариб (бой-камбағалликда) барчалари баробар бўлиб олмайдилар-ку! (Шундай бўлгач, қандай қилиб барчага ризқу рўз ато қилувчи Аллоҳ таолога қўлидан ҳеч иш келмайдиган бутларни баробар қилурлар?!) Аллоҳнинг неъматларини инкор қилурларми?!” (Наҳл, 71).
Ушбу оят Нажрон элчиларининг Исо алайҳиссалом ҳақида айтган бўҳтон гаплари ҳақида нозил бўлган.
Буюк муфассир Ҳофизуддин Абул Баракот Насафий ушбу оятни тафсир қилар экан, бундай дейди: “Ризқ бандаларга ҳар хил тақсимланган. Аллоҳ таоло бойларни уларнинг қўл остидагилардан кўра яхшироқ ризқлантирди. Ҳолбуки, қашшоқ кишилар ҳам бойлар каби инсон наслидир. Бой-зодагонлар эса мол-давлатларини қўл остидаги кишиларга беришдан қизғанишади. Аслида бойлар ҳам мол-мулкларидан ортиқчасини ҳақдор кишиларга бериб, кийиниш ва ейиш-ичишда тенглашишлари керак эди. Шу боис Аллоҳ таоло: “Сизлар Мен берган ризқ-насибада ўзингиз билан қўл остингиздагиларни тенг кўрмайсиз. Уларни ўзингиздан паст санаб, сизлар билан тенглашишига рози бўлмайсиз. Аммо қандай қилиб Ўзим халқ этган нарсаларни Менга шерик санаб, бунга рози бўлурсиз?!”, деб хитоб қилди.
Банда ризқда ўзидан устун кишиларга ҳасрат ва ҳасад кўзи билан боқиб, ғам-ташвиш чекса, хато қилади. Инсонлар тақсимланган ризққа рози бўлиб, дунёвий ишларда кўпроқ ўзидан пастдагиларга, ухровий (охиратга оид) амалларда эса ўзидан юқоридагиларга қараб, ибрат олишга ва неъматларга шукр қилишга буюрилган. Ҳадиси шарифда: “(Ризқ ва неъматлар борасида) ўзингиздан пастдагиларга қаранг, ўзингиздан юқоридагиларга қараманг! Мана шу иш Аллоҳнинг (сизларга ато этган) неъмат(лар)ини паст санамаслигингиз учун муносиб йўлдир”, дейилади (Имом Муслим ривояти).
Имом Қатода раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Аслида мол ва болада қўл остингиздагиларни молингизга шерик қилмасдан сизларни улардан ортиқ қилиб қўйган Зот Аллоҳ таолодир. Сизлар Аллоҳнинг ушбу тақсимотига рози бўлинглар. Ҳолбуки, сизлар ўзларингизни улардан устун санаб, бунга розилик билдирмаяпсизлар”.
Демак, бандага кенг мол-давлат берилса, уни фақат ўз ҳой-ҳавасу маишатларига сарфлаб, исроф қилмасдан, бир қисмини ён-атрофидаги камбағал, эҳтиёжмандларга ҳам улашиши ва силаи раҳмга риоя этиши лозим.
“Мўминларга шифо ва раҳмат” китобидан.
✅ https://t.me/Qorirovotuz