ИШЛАГАН – ТИШЛАЙДИ, ИШЛАМАГАН ЭСА...
Зарралардан то юлдузгача тинимсиз ҳаракат қилаётган бу коинотда бекор юриш инсонга мутлақо ярашмайди. Асаларилар гулдан гулга қўнади, чумолилар чарчаш нималигини билмай меҳнат қилади. Қушлар шохдан шохга қўнади. Сувлар жилдир-жилдир оқиб, гуллар очилиб, ҳайвонлар турли тарафга югуради, қуёш ҳар тонгда чиқиб, оқшомда ботади.
Агар коинотдаги бу тартибли ҳаракат, фидокорлик, ғайрат бўлмасайди, биз тинч ҳаёт кечира олармидик? Бу низом билан ҳамнафас яшамаган ёки вайрон қилишга уринган инсон жуда катта хусрон ичидадир. Ҳолбуки, инсон яратилгандан бери меҳнат қилишга мажбур. Инсон ҳузур-ҳаловатни меҳнати орқасидан топади. Ташвишлардан фақат шу йўл билан қутула олади. Чунки ташвишлар бекорчи инсон чулғаб олади.
Муваффақият сири – меҳнатда. Меҳнаткаш инсонлар эртами, кечми муваффақиятга эришади. Пешона тери, кўз нури, қўл меҳнати етмаган (тегмаган) нарса йўқдир. Буюк инсонларнинг ҳаммаси интилиши ва ғайрати туфайли юқори мартабаларга эришган. Аддисон: «Ҳеч бир муваффақият тасодифан қўлга киритилмайди. Эришганларим ҳам тасодиф эмас, меҳнатларимнинг самарасидир”, дейди. Эдисон эса: “Муваффақиятларимнинг 99 фоизи меҳнат, 1 фоизи ақлим маҳсули”, деган.
Ҳамма нарсага меҳнат орқали эришилади. Бальзак: “Илмнинг эгаси бўлишни хоҳлаган киши меҳнатнинг қули бўлиши керак”, дея илм олишда меҳнатнинг ўрни муҳим эканини таъкидлайди.
Тананинг соғлом бўлиши витамин ва оқсилларни истеъмол қилишга боғлиқ бўлганидек, ақлнинг кучли бўлиши ҳам зеҳнни машқ қилидириш билан амалга ошади. Ота-боболаримиз: “Ишлатилган темир зангламайди”, деб бежизга айтишмаган. Аслида инсон жўшқин, таъсирчан хусусият билан яратилган. Роҳати, ҳузури-ҳаловати, бахтини фақат меҳнати билан топа олади. Ахлоқсизлик, қашшоқлик ҳам меҳнат билан тузатилади.
Хоре: “Одамлар ҳаётда тез юксалганларни қадрлайдилар. Ҳолбуки, ҳеч бир нарса чанг ва патчалик тез юқорига кўтарилмайди”, дейди. Қийинчиликларга чидаб, машаққат чекиб, қўллар қавариб эришилган натижанинг қадри бўлакча.
“Камолотга эришиш, ҳаёт сир-асрорини ўрганиш билан бўлади”, деган Пастер зерикиш нималигини билмаган, ғайрат ва интилишлари орқали бу сирни кашф этганлардан бири эди.
Меҳнат асосий тамойилимиз бўлсин. Ўзимизга: “Кеча нима қилдим? Бугун нима қиламан? Эртага-чи?” деган саволни берайлик ва шу уларнинг жавобини амалда бажарайлик. Шундагина бахтиёр бўла оламиз.
✅ https://t.me/Qorirovotuz